26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ота-оналарга ёрдамчи восита

Болалардаги депрессия нима? Депрессия ҳолатининг ташқи кўринишлари: хаёлпарастлик, тушкунликка тушиш, бола организми ҳаётий фаоллик даражасининг пасайишидан иборат. 

Аввалги пайтларда ёш болаларда депрессия ҳолати учрамайди, дейишарди. Ҳозир бу ҳолатнинг учраб туришини руҳшунослар амалда исботлашди. 

Лекин болаларда бу ҳолатни аниқлаш жуда қийин, шунинг учун улар ҳар доим катталар назоратида бўлишлари керак.

Депрессиянинг негизида фо­бия­лар ҳам бўлиши мумкин. Уйда, мак­табда, кўчада, турли хил муаммоли вазиятларда тўғри ечим қабул қи­лишда қийналадиган болалар бор. Ўзига ишончи оз ёки катталар то­монидан ҳеч қандай қўллаш ҳиссини сезмаган болаларда, айниқса, бу ҳол кўпроқ ўз аксини топади. 

Натижада бола дудуқланиб га­пи­ради, мактабдан қочади, ҳатто дарс­ларга боришдан ҳам бош тортади. Болада кучли ҳаяжонланиш ҳолати юзага келганда тинчи йўқолиб, кай­фияти бўлмайди, кўп ўйланади, иш­та­­­­ҳаси бузилади. Бола руҳиятига би­либ-билмай жароҳат етказиш ун­да тушкунлик аломатларини пай­до қилиб, депрессия ҳолатига олиб келади. Ўз тенгдошлари, синф­дошлари, ои­ла аъзолари орасидаги тушун­мов­­­чиликлар, ташқаридан келадиган салбий омиллар боладаги депрессия ҳолатининг асосий сабабларидир. Шу боис уларда учрайдиган бундай ҳо­латларнинг олдини олиш учун бир неча йўлланмалар берилади.

Боланинг хатти-ҳаракати доим ота-она диққат-эътиборида бўлиши керак: ташқи кўриниши, қизиқиши, ўқиши, дўст­­ларига, бошқаларга бўл­ган му­но­са­бати бола руҳиятидаги ўзга­­­­ришларни кўрсатади. Агар бо­ла ҳа­ракатида ота-онани шуб­ҳалан­­­тирадиган ҳолатлар кузатилса, буни аҳамиятсиз қолдириш мумкин эмас. Ота-она ўз фарзанди билан суҳ­батлашиб, фарзандига яқин бў­либ, унинг ҳаётидаги ўзгаришлар, янгиликлар билан қизиқиб, турли му­аммоларни ечишга ёрдам бериб борса, бола тарбиясида, руҳий-жис­моний ривожланишида уйғунлик пайдо бўлади.

Гулбаҳор РАСУЛМАТОВА, Ойбек номидаги 14-сонли ўрта мактаб руҳшуноси, 2019-02-28, 11:00 175
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.