26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Носир Фозиловнинг 90 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Икки халқ фарзанди” танловининг НИЗОМИ

“Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти, Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси ва “Ижодкор” адабий бирлашмаси томонидан Ўзбекистонда Қозоғистон йили ҳамда таниқли адиб Носир Фозиловнинг 90 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Икки халқ фарзанди” танловининг 

НИЗОМИ

Танловнинг мақсад ва вазифалари

Танловнинг мақсади – Ўзбекистонда Қозоғистон йилини юқори савияда ўтказишга ҳисса қўшиш, шунингдек, Ўзбекистон Давлат мукофоти ҳамда Қозоғистон Президентининг Тинчлик ва тотувлик мукофоти соҳиби, таниқли адиб Носир Фозиловнинг 90 йиллигини муносиб кутиб олиш, унинг ижодини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёш­­­ларни ватанпарварлик, бағрикенглик руҳида тарбиялаш, қозоқ ва ўзбек ижод­­­­­­­­­­корларининг дўстлик алоқаларини мус­таҳкамлаш.

Ўтказиш тартиби ва шартлари

1. Танловда олий ўқув юртлари, коллежларнинг талабалари, мактаб­ларнинг юқори синф ўқувчилари, шу­нингдек, барча хоҳловчи ижодкорлар қатнаша оладилар.

2. Танлов ғолибларини аниқлаш учун 5 аъзодан иборат махсус ҳакамлар ҳайъати тузилади.

3. Ижод намуналарини ушбу Низом эълон қилинган кундан бошлаб, жорий йилнинг 25 апрелигача “Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририятига йўл­лаш мумкин. Матн 2 интервалда, 14 ҳажмдаги Times New Roman шрифтида терилган бўлиши лозим. 

 Ижодий ишларга қўйиладиган талаблар

1. Ҳар бир иштирокчи биттадан насрий ёки назмий асари(публицистик мақола, шеър, ҳикоя, бадиа, хотира ва ҳ.к.з.)ни тақдим этади. Шеърлар 50 мисрадан, насрий асарлар 4 бетдан ошмаслиги керак. 

2. Улар мавзусининг аҳамияти, ба­диий савияси, адабий тил меъёр­лари мос­лигига қараб баҳоланади.

Ғолибларни тақдирлаш

Танлов ғолиблари Н. Фозиловнинг ижодига бағишланган хотира тадбирида рағ­­­­батлантирилади.

Ташкилий қўмита., 2019-03-01, 20:48 865
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.