26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий ҳимоя – ислоҳотларнинг асл мақсади

Қонун устуворлиги, адолат, тенглик каби тамойиллар қаторида ижтимоий ҳимоя ҳам давлатнинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан бири эканини Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев «Нур Отан» партиясининг XVIII съездида яна бир бор таъкидлади ва ҳозирги пайтда элимиз олдида турган ижтимоий сиёсатнинг муҳим устувор йўналишларини белгилаб берди. 

Мустақиллик йилларида мамлакатда ўтказилган барча ислоҳотларнинг асл мақсади ҳам инсонга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, унинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришдан иборат бўлди. 

Давлат раҳбари Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг иқтисодиёти бирмунча ўсганини, ташқи савдо айланмаси ҳажми 9 баравардан зиёдга ортганини таъкидлади.

– Ижтимоий сиёсат мувозанатлашган бўлиши ва боқимандалик кайфиятларининг кучайишига сабаб бўлмаслиги зарур, – деди Элбоши ўз маърузасида. – Давлатнинг бош вазифаси – одамларга иш бериш, токи, улар яшаш учун ўзлари пул топишсин. Ёрдам ўта муҳтожларга берилиши ва қатъий манзилли тавсифга эга бўлиши керак. Ажратилаётган ёрдамнинг ҳаммаси ҳар бир оила ва аниқ одамга етиб боришини шахсан ўзим назорат қилиб тураман! Менинг топшириғимга кўра, партия бугун фуқароларимизни кўпроқ ташвишлантираётган муаммоларни таҳлил қилиб чиқди.

Улар орасида – болалар нафақаларини ошириш, кўп болали оилалар аҳволини яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, ижтимоий инфратузилмани модернизациялаш ва бошқа масалалар мавжуд.

Ижтимоий сиёсатни уч йўналишда амалга ошириш партиянинг уларни ҳал этишдаги салмоқли ҳиссаси бўлади.

Ҳукуматга 2019 йил 1 июлдан бюджет соҳасидаги кам ойлик оладиган ходимларнинг маошини 30 фоизга ошириш, туман ва вилоят даражасида фуқаролар билан бевосита ишловчи ижро органлари қуйи бўғинидаги ходимларнинг маошини ўрта ҳисобда 25 фоизга кўтариш топширилди. Ана шу мақсадларга 2019-2021 йилларда қўшимча 980 миллиард тенге ажратилади.

Инфляцияни инобатга олган ҳолда ҳар йили бир неча маротабадан давлат бюджетидан ажратиладиган маошлар, пенсия ва стипендиялар ошириб бориляпти. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга нодавлат ҳамда жамоат ташкилотлари тарафидан моддий ёрдам кўрсатишнинг ҳам турли шакллари пайдо бўлиб, улар тобора такомиллашиб боряпти.

Президентимиз таъкидлаганидек, ...“ижтимоий ҳимоя масаласи – бу фақат давлат ва ҳокимият ташкилотлари, ижтимоий таъминот ва хайрия муассасаларининг иши бўлиб қолмаслиги лозим. “Ижтимоий” деган сўзнинг кўпчиликка, жамоатчиликка мансуб деган маънони ифода этишини инобатга оладиган бўлсак, бу ўта муҳим масала жамиятимизнинг, барчамизнинг бурчимизга айланиши даркор”.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя сиёсати кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда иқтисодий ўзгаришларнинг ишончли кафолати бўлиб келмоқда ва шу маънода, ижтимоий адолат ҳамда демократия самараси сифатида намоён бўлаяпти.

Фахриддин ҚОРАТОЕВ, ҚР Парламенти Мажлиси депутати, 2019-03-01, 20:58 926
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.