26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳримиз чиройига чирой

Илгари газета сахифаларида “Шаҳарни обод, маданиятли шаҳарга айлантирайлик!” деган шиорлар кўп учраб турарди. Бу – эскирмас шиордир. Чунки, шаҳар кўчалари гуллаб-яшнаб турса, иншоотлар замон талабига мос қурилса, кўчалар шинам бўлса, унга кимнинг ҳаваси келмайди дейсиз!

Кўкаламзорлаштириш – давр талаби. Кейинги пайтда шаҳримизда ҳам кўкаламзорлаштириш, кўча тозалиги, ёритилишига катта эътибор қаратилмоқда. 

Бу ишлар шаҳар раҳбарининг чинакам жонкуяр инсон эканлигини кўрсатади. Ҳозир шаҳримизда миллий услубда безатилган хиёбонлар, дам олиш ўринлари кўпайди, одамларга юриш қулай бўлиши учун йўлаклар қурилди ва қурилмоқда, кўкаламзорлаштириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. 

Жумладан, ҳар бир ташкилот, корхона ва ҳар бир фуқаро ўз уйи атрофини гулзорга айлантириш, шаҳримиз кўркига кўрк қўшишга ҳаракат қилмоқда. Ҳамза номли мактаб жамоаси ҳам ушбу эзгу тадбирга, ўз улушини қўшиб келмоқда. Мактаб раҳбари Замир Муҳаммаджанов ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосар Расул Отахоновлар ташаббуси билан илм маскани ҳовлисига турли манзарали дарахтлар, йўл бўйига 105 метр узунликда тўрт қатор ранг-баранг гуллар экилди.

Мактаб устозлар жамоаси ҳомийлигида ўтқазилган гулларнинг шаҳримиз чиройига чирой қўшиши шубҳасиз.

 

Ҳусан УБАЙДУЛЛАЕВ, 2017-06-06, 12:32 807
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.