26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Гўшт сероб бўлади

Туркистон вилоятида Марказий Осиёда энг йирик бўрдоқилаш майдони барпо этилади

Туркистон вилоятида Марказий Осиё­­­даги энг йирик мол бўрдоқилаш майдони ишга туширилади. Сиғим­и 100 минг бош қўйга мўлжалланган иншоот Байдибек туманида қад кўтаради. 

Майдон қурилиши 2019 йил июнь ойида бошланади, деб кутилмоқда. Бу лойиҳани сармоядор сифатида “Salurbey Group” турк компанияси йўл­­га қўй­моқчи. Иншоотнинг қиймати 20 млн. дол­­­­ларни ташкил қилади. Бўрдоқилаш бекати 2 500 гектар ерни ишғол этади, деб мўлжалланмоқда. Компания вакил­ларининг айтишича, майдон ҳудудида қўйнинг жунини, гўшт ва сутни қайта иш­лаш, айрон, сузма чиқарадиган цех ишга туширилади. Шу билан бирга, ре­жада 1 500 гектарда озуқабоп экинлар етиштириш кўзда тутилган.

“Salurbey Group” компанияси раҳ­бари Айдин Салюрбейнинг ай­тишича, лойиҳа доирасида ла­­­­бо­ратория очиш ҳам ре­жалан­­­­­­моқ­да. Унда мута­хассислар май­да мол­­ларнинг турли хавфли касал­лик­­­ларга чалиниши олдини олиш учун тегишли тадқиқотлар олиб бо­ра­дилар. Лойиҳани татбиқ этиш жа­раёнида 1 200 киши муқим ишга жойлаштирилади. Маж­­муанинг қув­ватига қараб бу ерда “Едил­бай”, “Ро­мановская” ҳамда “Мери­нос” зотли қўйдан 100 000 боши бўрдо­қиланади. 

Маҳсулот БМТ ва Туркия мамла­катларига экспорт қилинади. Ҳозирги кунда “Salurbey Group” компанияси билан Туркия қишлоқ хўжалиги ва­зирлиги ўр­тасида экспорт бўйича шартнома ту­зилган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-01, 21:03 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.