26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий ёрдам чоралари қатъий

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган девон йиғилишида минтақа ҳудудида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда ижтимоий-сиёсий аҳвол муҳокама қилинди.

Унда вилоят фавқулодда вазиятлар департаментининг раҳбари Нурғали Жунисов ёнғин хавфсизлигини сақлаш йўналишидаги ишлар билан таништирди. 2018-2019 йилги иситиш мавсуми бошлан­гандан буён департамент ходимлари 76 мингдан зиёд уй-жойни оралаб, 302 мингдан зиёд кишига газдан заҳарланишдан эҳтиёт бўлиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини сақлаш бў­йича кўрсатмалар бер­ган. Бугунги кунда мин­тақада­ги уйларга табиий ҳам­да за­ҳарли газ ҳидини аниқ­лай­диган огоҳлантирувчи ус­ку­налар ўрнатилмоқда. Шу билан бирга, фуқаролар гавжум жойлардаги ижтимо­ий ҳам­да маданий иншо­от­лар хавфсизлиги ҳам так­рор текширилиши зарур. Де­партамент раҳбари ви­ло­ятда сув тошқини хавфи йўқ­лиги ва бу масала назо­ратда эканини маълум қилди.

Ўмирзақ Шўкеев масъул раҳбарларга газ ва ёнғин хавфсизлигини кучайтириш вази­фасини юклади.

– Фуқароларимизнинг хавф­сизлиги диқ­қат марказида бўлиши зарур. Ҳар бир ту­ман ҳокими ҳамда тегишли соҳа раҳ­ба­ри ўзи бошқарадиган ҳудуддаги уй-жой­ларни кўздан кечирсин. Ёнғинга қарши ва газдан заҳарланишнинг ол­дини олиш йў­­налишидаги ишларни кучайтириб, фуқа­ролар хавфсизлигини таъмин­ласин. Агар ён­ғинга алоқадор фавқулодда ҳодиса юз бер­са, хавфсизликка доир иш­лар яхши бажарилмагани аниқ­ланса, шу раҳбарлар жа­воб­гарликка тортилади, – деди минтақа раҳбари.

Кун тартибидаги иккинчи масала мин­тақадаги иж­ти­моий-сиёсий аҳвол бўйи­ча вилоят ички сиёсат бош­қар­маси раҳбари Бейсенбай Тажибаев маъруза қилди. Унинг айтишича, вилоят ҳуду­дида ижтимоий чигал ва­зи­ятларнинг олдини олиш мақсадида ОАВда эълон қи­лин­ган танқидий мақолалар, фуқароларнинг ёзма ариза-шикоятлари, ижтимоий таҳ­лиллар натижалари асо­си­да аниқланган масалалар мун­тазам таҳлил қилиб бо­ри­ла­ди. Маиший масалаларни ҳал қилиш мақсадида вилоят бўҳронга қарши штаби ту­зилган. 2018 йилги штаб йи­ғилишларда муаммоли 11та масала ижобий ечимини топ­ди. Бошқарма томонидан иж­ти­моий барқарорликни сақ­лаш, давлат дастурларини тарғиб қилиш юзасидан изчил иш­лар олиб борилмоқда.

Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев туман ҳокимлари ва бошқармалар раҳбарлари халқни ташвишлантираётган ҳар бир масалани доимий назоратга олиб, фуқа­ролар­нинг талаб-истакларини эътибордан четда қолдир­масликни таъкидлади.

– Элбошимиз “Нур Отан” пар­тиясининг съездида аҳо­ли турмуши, ижтимоий аҳ­волини яхшилаш бўйича аниқ топшириқлар берди. Ижтимоий соҳага эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун ҳам турли даражадаги ҳо­кимлар ўзлари бошқараётган ҳудуддаги фуқароларга шу хизматнинг сифатли кўр­сатилиши учун бевосита жа­вобгар. Ушбу ташаббуслар ва давлат томонидан бери­ла­диган кўмакнинг моҳиятини вилоят аҳолисига етказиш ҳам­да тушунтириш ишлари бажарилсин, – деди ви­лоят ҳокими ва соҳалар раҳ­бар­ларига қатор топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-01, 21:07 537
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.