26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий ҳунармандчилик – буюк мерос

Туркистон шаҳрида ҳунармандларнинг “Миллий ҳунармандчилик – буюк мерос” кўргазмаси ўтди. Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” ва “Буюк Даштнинг етти қирраси” дастурий мақолалари доирасида ташкиллаштирилган тадбирда иштирок этганлар “Буюк Даштнинг етти қирраси” номли ҳунармандлар ярмаркасини томоша қилдилар. 

Тадбирдан мақсад – миллий ҳу­нар­мандчиликни ривожлантириш, ҳунармандларни қўллаш, улар ясаган буюмларни халқ орасида кенгроқ тарғиб қилиш, ёш ва истеъдодли ҳу­нармандларни аниқлашдан иборат. Шунингдек, минтақада туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, бо­болар меросини келгуси авлод ва­киллари онгига сингдириб, касб си­фатида ривожлантириш. 

Тадбирнинг асосий қисми Есимхан майдонида давом этди. Унда мил­лий ҳунармандлар меҳнатини улуғлайдиган видеоролик намойиш этилди. Тадбирда зиёлилар вакил­лари, фахрийлар, ОАВ ходимлари, кўргазма меҳмонлари ва барча туман, шаҳарларнинг ҳунарманд-ус­та­лари иштирок этишди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳо­кими ўринбосари Ербўл Садир  иш­тирокчиларни Шукрона куни ҳамда ҳунармандлар кўргазмасининг очи­лиши билан қутлади.

– Баҳорнинг дастлабки куни би­лан бирга келган байрам бир-би­римизга бўлган ҳурматни орттириб, бирлигимизни сақлаб қолади. Қо­зоқ халқининг меҳрибонлигини ифо­далайдиган байрам муборак бўл­син! Туркистон шаҳри қадимдан тадбиркорлик ва ҳунармандчиликнинг маркази ҳисобланган. Бугунги тадбир орқали минтақамиздаги иқтидорли ҳунармандларни аниқлаб, уларга қўллов кўрсатишни кўзламоқдамиз. Иккинчидан, Туркистон вилояти учун туризм соҳасининг ўрни ўз­гача. Уни ривожлантириш учун ҳунармандчиликни ҳам ривож­лан­тиришимиз керак. Шу боис ус­таларга барча шароитларни яратиб, кичик тадбиркорлик ўринлари очи­лиши лозим, – деди Ербўл Садир.

Кўргазмада заргарлик буюмлари, сопол, ёғоч ўймакорлиги, чармга ишлов бериш, тўқимачилик, кигиз босиш  каби соҳалар бўйича моҳир усталарга махсус диплом ва совғалар топширилди. 

Тадбир сўнги байрам концертига уланиб кетди.

Туркистон вилояти ҳокиминниг матбуот хизмати, 2019-03-01, 21:09 888
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.