26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мана сенга олам-олам гул...

Қазиғурт туманининг Турбат аҳоли манзилида етиштирилган атиргуллардан 50 минг донаси Халқаро хотин-қизлар куни арафасида сотувга чиқарилади. “Гул Мансур” МЧБнинг 1,5 гектарли иссиқхонасида барпо этилган гулзорда иш қизғин.

Гул парваришлаш билан шуғулланадиган деҳқон хўжалиги 2013 йилда ташкил этилган лойиҳа киймати 15 млн. тенге. Ҳозирги кунда 2,5 гектар экин майдони бўлса, шундан 1,5 гектарида иссиқхона барпо этишди. Хўжалик раҳбари Ҳамдамиддин Собиров нима учун айнан гулчилик билан шуғулланаётганини айтиб берди.

 – Авлодларимиз гулчилик билан шуғулланишган. Шу боис ҳам фаолиятимизни ота касбга бағишладик, – дейди у. – Дастлабки ишимизни 1999 йили 0,03 гектардан бошладик. Ҳозирги иссиқхонамизда 13 минг туп атиргул бор. Бир тупдан 5-6 дона атиргул оламиз. Бир кунда қарийб 1,5 минг дона гул узамиз. Қаторлар орасини кенг қилганмиз, демак, гулларимиз ўн йил мобайнида даромад келтириши мумкин. Асосан, голландия атиргулининг “Черная магия” навини экдик. “Гладиатор” навининг ҳосили камроқ бўлганлиги боис, уни камайтирдик. Турли рангдаги, қуёшдан қўрқадиган гулларни камроқ экишга ҳаракат қилдик. 500 тонна кўмир харид қилинди. Ўтган йили ишимиз баракали бўлди. 45 минг дона атиргул етиштирдик. Уларнинг донасини 150 тенгедан харид қилишяпти. Ҳар 50 кунда гулни узиб олишга улгуриш керак.

Таъкидлаш жоизки, хўжаликда айни дамда 4 киши меҳнат қилаётган бўлса, мавсумда 20 киши иш билан таъминланаркан. Ҳар бир ходим қарийб 70 минг тенге маош олади. Турбатнинг атиргулларига Алмати, Туркистон, Астана, Қарағандида ҳам талаб катта. 

Тасвирда: Ҳ. Собиров етиштираётган гуллар.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-03-04, 18:10 996
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.