26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда “ONTUSTIK” маҳсулотлари-2017” кўргазма-ярмаркаси ўтди

Шимкент шаҳридаги “Кўргазмалар маркази”да “ONTUSTIK” маҳсулотлари-2017” кўргазма-ярмаркаси ўтди. Жанубий Қозоғистоннинг товар ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни халққа атрофлича таништиришни мақсад қилган тадбирга серқуёш ўлкада етиштирилаётган озиқ-овқат, фармацевтика, машинасозлик, кимё, қурилиш соҳаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар келтирилди. 200дан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарувчилар иштирок этди. Кўргазма-ярмарканинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Бауржан Жамалов қатнашиб, тадбиркорларга омад тилади. 

Тадбирда бўш иш ўринлари ярамаркаси ҳам ўтказилди. Жануб товар ишлаб чиқарувчилари фақат ўз маҳсулотларини тавсия этибгина қолмай, балки келувчиларга бўш иш ўринлари ҳақида ахборот бериб, қизиқувчилар билан суҳбатлашишди. Минтақадаги ишсизлар ва ўқишни энди тамомлаган талабаларга ҳудуддаги компа­ниялар билан танишиб, ўзларига доимий иш топишга қулай имконият юзага келгани маълум бўлди. Бугунги кунда ҳар иккинчи корхонага офис-мененжерлардан тортиб, мухандис-технолог, пайвандчиларгача турли мутахассислар зарур.

Шунингдек, тадбир давомида “Қозо­ғистоннинг энг яхши маҳсулоти” минтақавий танлови ўтказилди. Унда Жанубнинг етакчи ҳамда таниқли маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилари қатнашди. Улар орасида “ВизИТ”, “Рауан”, “ШХ Гаухар”, “Амангельді”, “Ладушки”, “Аzala”, “Отрар групп” каби машҳур компаниялар бор.

Таҳлилчи комиссия вакиллари товарларнинг барчасини кўриб, танлов иштирокчиларини қуйидаги 3та номинация бўйича – “Халқ учун энг яхши маҳсулот”, “Ишлаб чиқариш йўналишидаги энг яхши товар” ҳамда “Энг яхши озиқ-овқат маҳсулоти” номинациялари бўйича тақдирлади.

Танлов иштирокчиларини текшириш пайтида аввало, товарнинг сифати ва рақобатбардошлигига эътибор берилди. Шу билан бирга, тадбир давомида минтақа номинациялари бўйича – “Халқ танлови”, “Йил серпини”, “Йил бренди”, “Ижтимоий аҳамиятга эга стартап”га лойиқ энг яхши компаниялар аниқланди.

***

Кўргазма-ярмаркада “Қозоғистоннинг энг яхши товари” танловининг ғолиблари аниқланди. 

Уларни мамлакатимизнинг Дин ишлари ҳамда фуқаровий жамият вазири Нурлан Ермекбаев ва Жа­нубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев “Халқнинг танлови”, “Йил серпини”, “Йил бренди”, “Ижтимоий аҳамиятга эга стартап” номинациялари билан тақдирлаб, қимматбаҳо совғалар топширишди. Ундан ташқари, танлов ғолиблари Астанада ўтадиган “Қозоғистоннинг энг яхши товари” республика кўргазма-танловида иштирок этишга йўлланма олди. 

“Зерде-Керамика”, “Хамит”, “Бал Текстиль” МЧБ, “Артсапалы құрылысшы” МЧБ, “Мадлен” МЧБ ва хусусий тадбиркор “Қудайбергенов” компаниялари ғолиблар қаторидан жой олди. 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-06-06, 12:34 171
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.