26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шарбулақ маҳсулотлари хорижда ҳам харидоргир

Наврўз, даставвал, вилояти­миз­­нинг муқаддас ва бара­кали Қа­­зиғурт диё­ридан бош­­­­­­­­ла­нади, дейдилар. Бу нақл­­нинг бор ҳа­қи­қатини тоғ ён­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бағир­ларида жой­лашган ту­маннинг меҳ­нат­се­вар аҳо­лиси миришкорлиги, омил­кор­лиги билан исботлаб ту­рибди, гўё. Чунки, деҳ­қон­лар алла­қачон ер билан тил­лашишга кири­шиб кет­ган. Дарҳақиқат, сен ерни азиз тут­санг, у сени хор қилмайди, бо­қади. Ба­ҳор­нинг илк на­фасини туйиш учун жур­налистлар билан бир­га Қа­зи­ғурт туманига ташриф бу­юр­дик. 

Туман ҳаёти билан та­ни­шишни Қа­зиғуртнинг Шар­булақ қиш­лоқ ок­ругидаги “Сапа – 2002” МЧБ фа­о­лия­тидан бошладик. Тур­кис­тон ви­лоят мас­лаҳати депутати Нур­жан Аширов бошқараётган, экс­порт­га йў­налтирилган уш­бу йирик хўжа­ликнинг маҳ­сулотларини на­фақат юр­тимиз истеъмолчилари, хо­рижликлар ҳам севиб та­но­вул қи­ли­шади. Келинг, унинг серқирра фао­­лиятига ало­­­­­­­­­­­ҳида тўхталиб ўтай­­­­лик. 2011 йили қиймати 112,5 млн. тен­гелик лойиҳа асосида ўсимлик мойи ишлаб чиқарила бошлади. Дастлаб йилига 1000 тонна ёғ ишлаб чиқарадиган  корхона ўз маҳсулотини Хитойга экспорт қилади. Бу йўна­лишда  22 киши меҳнат қилмоқда. 

“Сапа” деҳқон хўжалиги 2002 йили ташкил этилиб, 120 нафар кишини иш билан таъминлади. Бундан ташқари, корхона буғ­дой, маҳсари, беданинг элита уруғлари етиштирувчи хўжалик мақомини ҳам олди. 2007 йили  ишлаб чиқариш соҳасини янада кенгайтирди – зотдор майин жунли қозоқи думбали қўй етиш­тиришга киришди. 2013 йили мой ишлаб чиқариш цехининг қуввати йилига 2160 тоннани ташкил этди. Хўжаликни йириклаштириш натижасида “ҚазАгроМолия” ҲЖдан янги техникани лизинг асосида ижарага олди, харид қилди. 2007 йи­ли 155 нафар ҳиссадор бирлашиб, хў­жаликка қарашли ер майдонини 5601,24 гектарга етказди.

Замон талабларига мос ра­вишда барпо этилган молхона майда ва йирик шохли мол билан тўлдирилибди.

– Айни дамда хўжалигимизда  4683 бош меринос қўйи, 3864 бош майин жунли думбали қўй бор. Совлиқлар эса 1669 бошни ташкил этади. 300 бош йил­қимиз, 500 бошдан зиёд қо­ра­молимиз бор, – дейди хў­жа­лик директорининг ўрин­бо­сари Е. Аширов. – Ем-хашак ҳам ўзимизда тай­ёрла­нади. Қўйларни, асосан, Россия, Ўзбе­кистон ва Эронга экспорт қи­ламиз. Ёғни энди Ўзбекистонга ҳам етказиб берамиз. Келгусида корхонамизнинг ўз кушхонасини  ишга тушириш режаси бор. Иш­чиларимизнинг ўртача маоши 70 минг тенгени ташкил этади. Уни яна­да ошириш устида иш­лаяпмиз.

Қишлоқ аҳолисини иш билан таъмин­лаётган, йирик дав­лат­ларга экс­портбоп маҳсу­лотларни етказиб бе­раётган тадбиркорнинг ишларига ба­рака тилаб, хайр­лашдик.

М. САЪДУЛЛАЕВА., 2019-03-05, 14:39 124
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.