26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Она ва бола саломатлиги йўлида

Жетисай туман марказий касалхонаси тасар­руфидаги қатор қишлоқ шифохоналарида кўп болали оналарга қўллов кўрсатиш мақсадида “Онага таъзим” номли очиқ эшиклар куни ўтди.  Жетисай шаҳар ши­фо­хонаси, Мирзачўл ҳамда Жилису қишлоқ ши­фо­хо­наларида мингдан зиёд кўп болали она ва болалар тиббий кўрикдан ўтиб, шифокорлардан ёрдам олиш­ди. Шунингдек, улар лабо­ратория, ультратовуш тек­ширувларидан ҳам ўт­казилди. 

Олисдаги Мирзашўқи ову­ли аҳолиси учун сайёр тиб­биёт муассасаси ўрна­тилди. Ногиронларга ши­фохона маъмурияти то­мо­нидан махсус транспорт уюштирилди. Мазкур тад­бир давомида болалар нев­рологи, жарроҳ, кар­дио­лог, акушер-гинеколог, умумий амалиёт ва бо­ла­лар шифокорлари, руҳ­шу­нос ва бошқалар кўп бо­­­лали оналар ва бола­лар­ни тиб­бий кўрикдан ўт­ка­­зиш­ди. Соғлом турмуш тар­зини шакллантириш хиз­мат­ларига келган бар­ча оналарга ахборий вара­қа­лар тарқатилиб, она ва бо­ла саломатлигини мус­таҳ­­­­­­камлаш асосий мақсад экан­­лиги айтилиб, махсус муо­­лажаларни вақ­ти­да олиб ту­риш лозимлиги уқ­тирилди.

Тадбир давомида 800дан зиёд кўп болали она ва 200га яқин бола тиббий кў­рик­дан ўтказилди. Улардан 60га яқини “Алтын алқа”, “Күміс алқа” соҳибалари. Тиббий кўрик натижасида учта шифохонага қарашли 162 нафар одамда турли даражадаги  касаллик тур­лари аниқланди. 

Уларнинг ҳаммаси те­гишли муолажаларини қабул қилиб, шифокор назоратига олинди. Шунингдек, кўрикдан ўтиш учун келган барча кўп болали оналарга совғалар ула­шилиб, болажонларга ўйин­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­чоқлар тарқатилди. 

Тадбирда иштирок этган оналар шифокорларга мин­нат­дорчиликларини изҳор этдилар.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-03-05, 14:45 132
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.