26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро беллашувда – 9 соврин

Алмати шаҳридаги Ал Форобий номли Қозоқ Мил­лий уни­верситетида Ўмарбек Жўл­дас­­беков номи­даги IХ халқаро математика ҳамда механикадан ил­мий тадқиқотлар танлови ўт­ди. Унинг таш­ки­лотчиси – Қо­­­­зо­ғис­тон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ҳам­да “Да­­­­рын” республика илмий-амалиёт маркази бўлди. Анъанага айланган танлов машҳур олим, таниқли жа­мо­ат арбоби Ў. Жўлдасбековнинг ҳайкали по­йига гул­дас­та­­­­­лар қўйишдан бошланди. Унда Қир­ғизистон, То­­­жикистон, Озарбайжон ҳамда Қозо­ғис­тоннинг бар­­ча минтақаларидан 200га яқин мактаб ўқувчилари қатнашди.

Беллашувнинг мақсади иқтидорли ўқувчиларни қўллаш, уларнинг математика ва механика фанлари соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларига қизиқишини оширишдан иборат эди. Ёш истеъдодлар 3 кун бўйи ўзларининг турли илмий лойиҳалари бўйича куч синаш­дилар. 

Туркистон вилоятидан 14 ўқувчи ўз илмий иш­ларини ҳакамлар ҳайъати ҳукмига ҳавола этди. На­тижада 9 ўқувчи совриндор деб топилди. 

Халқаро ло­йиҳалар танловида иқтисодиёт фани бўйича 11-синф ўқувчилари Дауржан Бекжан, Айжан Серик 2-ўринни эгалласа, Нурбах Амирхан, Камила Амангелдиева брон­зага муяссар бўлди. Мате­матика ва механика фан­лари­дан 11-синф ўқувчиси Марал Маханбет 2-ўринни қўлга киритди. Диана Да­рибаева, Диана Мисирова, Асил­­жан Қалдибек, Муҳриддин Шаро­повлар 3-ўринга эга бўлдилар.

Танлов сўнгида ғолиблар Қо­зоғистон Респуб­ли­каси Таълим ва фан вазирлигининг махсус дип­лом­лари ҳамда медаллари билан тақдирланди. Билими билан ҳам­мадан ўзган истеъдодларни Тур­кистон аҳли қувонч билан қарши олди. 

Айтганча, Халқаро танловда қатнашган 14 нафар ўқувчининг ҳаммаси Кентов шаҳридаги их­ти­сос­лаштирилган “Дарын” мактаб-интернатидан. Улардан 3 нафари кумуш медаль олса, 6 нафари брон­за медаль соҳиби бўлди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-05, 14:50 744
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.