26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: “Туркистонни ривожлантириш режасида изчиллик керак”

Кеча Туркистон шаҳрида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида шаҳарни  атрофлича ривожлантиришга бағишланган девон йиғи­лиши ўтди.

Йиғинда Туркистон шаҳри ҳокими Алипбек Ўсербаев вилоят марказидаги қурилиш ишлари билан таништирди.

– Шаҳарнинг умумий ривож­ланишига оид режаларга кўп ўз­­гаришлар киритилиб, янги кў­ламдор лойиҳалар йўлга қўйил­ди. Бош режага мувофиқ шаҳар қурилиши 3та йўналишда олиб борилади. Чунончи, 88,7 гектарда жойлашган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси олдидаги “Тарихий ҳудуд” янгиланади, 98 гектар май­донда “Маънавий-маданий марказ” ривожлантирилади, 750 гек­тарда маъмурий-тадбиркорлик маркази барпо этилади, – деди ша­ҳар ҳокими. 

Шунингдек, у давлат эҳтиёжи учун олинаётган ер участкалари ҳамда шаҳар инфратузилмаси, иссиқлик, газ, ичимли сув таъми­нотига тўхталиб ўтди. 

Вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи Тўқтар Усипалиев эса Туркистон шаҳридаги қурилиш ишлари ҳақида ахборот берди. “Элбошининг Туркистон шаҳрини ривожлантириш ҳақидаги топ­шириғига мувофиқ 29 иншоот қурилиши минтақалар, миллий компаниялар ва бизнес вакил­ларига бириктириб берилган. Маъмурий-тадбиркорлик мар­казида 17та, маънавий-маданий марказда 9та ва тарихий-мада­ний марказдаги 3та иншоот шу­лар жумласидан. Бош режага мувофиқ “Ўтрор” кичик туманида 20та кўп қаватли уй қурилиши олиб борилмоқда”, деди Тўқтар Ўразули.

Вилоят йўловчилар транс­порти ва автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи Бекзат Ти­легенов эса вилоят марказидаги йўллар қурилиши ҳақида ахборот берди. 

Маърузаларни диққат билан тинглаган минтақа раҳбари ша­ҳардаги тозалик, сув шохоб­ча­лари ва йўл сифатини танқид қилиб, муаммоларни зудлик билан ҳал этишни топширди.

– Туркистон шаҳрининг инфра­тузилма тармоқлари мақташга арзимайди, чиқинди сувларни чиқариб ташлаш, иссиқлик, ичим­ли сув ва газ билан таъминлаш тизимини йўлга қўймай туриб, шаҳарни ривожлантириш мумкин эмас. Сифатли йўл билан таъмин­лаш ҳам долзарб бўлиб ту­риб­ди. Йилига 10 чақирим йўлни таъмирлаш билан ҳеч қандай натижага эриша олмаймиз. Беш йиллик режа тузиб Туркистондаги ушбу масалани узил-кесил ҳал этишимиз керак. Шунингдек, вилоят марказининг тозалигини таъминлаш борасида ишлар жон­лантирилиб, қатъий назоратга олиниши, кўкаламзорлаштириш ишлари жадал юритилиши лозим. Ҳар бир туман, шаҳардаги аҳоли манзилларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, санитария-тозалаш ишларини олиб бориб, шаҳар тозалиги учун ав­тотранс­­­­­­­­­порт воситаларини юва­ди­­­ган бе­катларнинг очи­лиши таъмин­лан­син. Ушбу топ­ши­риқ­лар­нинг ба­жарилиши ҳақида аниқ жа­воб­лар кутаман, – деди Ўмирзақ Ес­тайули.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-03-05, 14:59 559
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.