26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ижтимоий ёрдам – 1 апрелдан

Элбоши раислигида ижтимоий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтди

Мажлисда Бош вазир А. Мамин, Президент Маъмурияти раҳбари А. Исекешов ҳамда Бош вазир ўринбосари Г. Абдихалиқова иштирок этдилар.

Унда Нурсултан Назарбаев қозоғистонликлар турмуш шароитини яхшилаш ва фаровонлигини оширишга йўналтирилган тадбирларнинг  сифатли бажарилиши муҳимлигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида Элбошига Ҳукуматга топширилган вазифаларни бажариш режаси ҳамда ижтимоий сиёсатнинг қонун доирасида амалга оширилиши тўғрисида ахборот берилди.

Иштирокчилар маърузаларини тинглаб, Давлат раҳбари аҳолининг барча муҳтож тоифаларига ижтимоий қўллов кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.

Элбоши аҳолининг кам таъминланган қатлами, шунингдек, кўп болали оилалар яқин кунларда давлат ғамхўрлигини ҳис қилишлари кераклигини айтди.

Қозоғистон Президенти иқтисодий сиёсат самарадорлигини ошириш ҳамда бу жараёнда аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш зарурлигини ҳам уқтирди.

– Биринчи навбатда фуқароларни иш билан таъминлаш керак. Давлат девонининг вазифаси – кичик ва ўрта бизнесни кучайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишдан иборат.

Бу ишни ҳамма жойда барча шаҳар, туман ва қишлоқларда бажаришимиз керак, – деди Элбоши.

Давлат раҳбари мажлис сўнгида Президент Маъмуриятига “Нур Отан” партияси билан биргаликда топширилган вазифаларнинг ижроси устидан доимий назорат ўрнатишни  топширди.

Akorda.kz, 2019-03-06, 18:55 98
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.