26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кучли аёллар ҳам паноҳ излайди

Жаҳон модель агент­лик­­­­­­­ларида таниқли бренд­­­­­­­­­­­­­­лар­ни намойиш эт­­­­­­­­­­­­­­­­ган гўзал лейтенант қиз Шимкент шаҳар поли­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ция­­­­­­­сида меҳнат қи­ла­ди. “Леди “Полиция.kz-2018” фототанловида иш­­­­ти­рок этган ва анчагина обу­на­чилар тўп­лаган поли­­циячининг су­ратлари бу­­тун Ин­тернет бўйлаб сайр қилиб юрибди. 

Уни таҳ­ри­риятимизга таклиф қилиб, яқинроқ та­­­­­­­нишишга қарор қил­дим.  Қаҳрамоним полиция сафида жамиятимизнинг кучли ярми билан елкама-елка фаолият юрит­моқда. Бу гўзал барча полиция ходимаси уддалай ол­майдиган машқларни ҳам бажара олади. 

Гулжан Нуржанова М. Ауе­зов номидаги ЖҚДУнинг ҳуқуқ­шунослик  факультетини қизил диплом билан тамомлади. Ҳуқуқшунослик азалий орзу­си бўлишига қарамасдан, мо­делликда ҳам ўзини синаб кўришга ҳаракат қил­ди ва бу зое кетмади. Унинг қомати ва ҳусни юртимиздаги “Style”, “Fashion look” модель агентликлари эътиборини жалб қилди. 

Чиройли қоматли қиз даставвал маҳаллий дизайнчиларнинг, сўнг эса чеварлар, таниқли компания­ларнинг маҳсу­лот­ларини намойиш қила бош­лади. Таълим асносида Тур­киянинг Истамбул шаҳрида танилиб улгурган брендлар – “Zalel”, “Orva”нинг либослари намойишида, рекламаларида иштирок этиб, Қозоғистон номини танитишга улгурди. Имкон топиши билан оқлов­чилик вазифасини ҳам удда­лайди.– Йирик шаҳарларда, ҳат­то хориждаги йи­рик русумлар на­мойишларида иштирок этиб қўйибсиз, ҳозир нима билан шуғулланяп­сиз?

– “Оңтүстiк Қазақстан” газе­тасида вилоят Ички ишлар департаментига танлов асоси­да полиция ходимларини ишга таклиф этиш тўғрисидаги эълонни ўқиб қолдим. Унда ютиб чиқиб, 2015 йили ишга қабул қилиндим. Ўрда­боши тумани Те­мирлан аҳоли манзилида сержант-полициячи бўлиб ишладим. 

Кейин Шимкент шаҳар Ен­­бекши туман ИИБга нав­батчи ёрдамчиси этиб та­йин­ландим. Ҳозир шаҳар ич­ки ишлар департаменти Ен­бекши туман бошқармаси маҳаллий полиция хизмати­нинг ювенал полиция бўли­ми участка нозириман, Ша­ҳардаги 28-сонли ҳамда  25-сонли мактабларга би­рик­тирилганман. Илм мас­канларида тартиб сақ­лани­шини назорат қиламан. Кў­­­­­­­пинча кечки рейд тадбир­ларида иштирок этаман. Вояга етмаган болаларнинг бемаҳал тунги ҳордиқ масканларида юришини аниқлаб, ота-она­ларини огоҳлантирамиз.

– Ўзингиз иштирок этган танловларга тўх­талсангиз...

– Ҳар йили анъанавий “Леди “Полиция.kz” танлови ўтади. Унда полициячи са­фида фаолият юритаётган аёллар қатнашиб, ижтимоий тар­моқларда жамланган овоз­га қараб, ғолиблар аниқ­ла­нади. Баҳор байрами ара­фасида Ички ишлар вазири ғолибага фахрий ёрлиқ топ­ширади. Ўтган йил­ги тан­ловнинг саралаш бос­­қичи­­да 11 қиз-келин иштирок этди. Ик­кинчи тур яку­нига кўра 2-ўрин соҳибаси бўлдим. Мен­­га овоз берган, менга ишон­ган ҳамюртларимдан мин­­натдорман.

– Генералликни орзу қил­маган полициячи бўлмаса керак. Навбатчиликлар, тун­ги  рейд­лар ишингиздаги жа­вобгарликдан да­рак беради. Келажакда ким бўлмоқчисиз, мо­дел­ми ё ҳуқуқшунос?

– Ишимиз аёлларга хос бўл­масада, оила, фарзанд тар­биялашдан улкан бахт йўқ. Баъзи­да бу соҳада фаолият юритаётган аёллар ҳақида но­тўғри фикр юритишади. Иши­миз эр киши­ларга хос бўл­са-да, барибир, нозик туйғу со­ҳи­ба­ла­­римиз, кўпинча жа­миятимизнинг кучли яр­ми­дан паноҳ излаймиз. 

“Генераллик” масаласига келсак, етук тер­гов­чи бўлишга интиляпман. Сизларга тила­гим: газе­тангизни севиб ўқий­диган муштарийларингиз кў­пая­версин!

– Байрам муборак! Гў­заллик, бахту иқбол сизни тарк этмасин. Файзли оила­нинг бекаси бўлиб юриш насиб этсин!

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-03-07, 09:21 48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.