26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“ВI group” компанияси Туркистонда 5та иншоот қуради

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шў­кеев “ВI group” хол­динги директорлар кен­­­га­­­­шининг раиси Ай­дин Ра­­­химбаев билан учрашди. Му­лоқот чоғида ком­пания ва­кил­лари Тур­кистон шаҳрида қу­ри­лишнинг бориши ҳа­­қида ахборот бер­дилар.

– Бугунги кунда “ВI group” хол­динги Тур­кистон шаҳрида 5та иншоотнинг қури­ли­шини олиб бормоқда. Булар: ви­лоят ҳо­ким­лиги бошқармалар ва депар­та­мент­ларнинг бинолари, мар­казий стадион, Медиамарказ, “Астана” майдони, “Буюк Дашт эли” маркази. Вилоят ҳокимилиги би­но­­сини жорий йилда битказишни ре­жа­ла­моқдамиз, бошқармалар ва депар­таментларнинг имо­ратларини 2020 йил март ойида фойдаланишга топширамиз. Стадион, Медиа­марказ, “Астана” майдони ва “Буюк Дашт эли” маркази қурилиш иш­лари жадвал бўйича бормоқда, – деди Айдин Жумадилули.

Шунингдек, компания вакил­лари Туркистон шаҳрида қад кўтарадиган кўп қаватли уй­лар олдидаги майдон­ларга мўл­жал­ланган “Smart city” ка­би ақл­ли шаҳар лойиҳаларини та­ниш­тир­дилар. Унда ҳар бир квар­тирани иситиш, ёритиш, ҳаво тоза­ли­гини назорат қи­либ туришнинг рақамли технологиялари кўзда тутилган.

Вилоят марказидаги қурилиш иш­ларининг боришидан ха­бардор бўлган минтақа раҳбари қатор топши­риқлар берди.

– Туркистонда қурилиш иш­ларини юри­тувчи компаниялар фақат фой­данигина ўйламай, элга савоб иш­лар­ни ҳам ёдда ту­тиши лозим. Му­қад­дас шаҳарни ривож­лан­ти­ришга ҳисса қўшишнинг ўзи эз­гуликдир. Асо­сийси, янги маъмурий марказда қад кўта­ра­диган бинолар вақтида бит­ка­зилиши ке­рак. Ташқи қиёфаси ва ички тузилиши замон талабига мувофиқ бў­лиши лозим. Ақл­ли ша­ҳар ло­йиҳасини келгусида йўлга қў­йиб, ҳамкорликда ишлаймиз. 

Шу билан бирга тегишли бошқармалар раҳбарларига инфратузилма маса­ласини ўз вақтида ҳал этишни топ­шираман. Уй-жойларни қу­риш­да ило­жи борича аҳолига қу­лай­ликларни на­зарда тутишимиз  ке­рак, – деди Ўмирзақ Шўкеев. 

, 2019-03-07, 09:27 189
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.