26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: Манзиллар обод ва нурафшон бўлади

“Элбошимизнинг топшириқлари минтақамизнинг ривожланишига бевосита  таъсир кўрсатади”

Туркистон шаҳ­­­­­­­рида “Нур Отан” пар­тия­­си­нинг ХVIII съез­­ди­да ҚР Пре­зи­ден­­­­­­­­­­­ти топ­шириқ­ларини амалга оширишга ба­ғиш­­­ланган пар­тия ви­лоят филиали фаол­­лари­нинг йиғилиши ўтди. Маж­лисда мин­та­қа­даги партия фи­­лиали вакиллари, бош­қар­­ма­лар раҳ­барлари, зиё­­ли қат­ламлар ишти­рок этиб, аҳо­­­­­лининг турмушини юксал­ти­риш бора­сида фикр алмашдилар.

Унда Тур­кистон ви­лояти ҳо­кими Ўмирзақ Шўкеев аҳолининг маи­ший шароитларини ях­ши­­­­лаш бо­расидаги иш­ларни изчил­лаштиришни топ­­ширди.– Шу кунларда Туркис­­­­­тон­ни ривожлан­­тириш юзасидан кенг қамровли ишлар амал­га оширилмоқда. Биз уларни давом эт­тирибгина қолмай, суръатини ҳам оши­­ра­миз. Элбошимиз Нур­султан Назар­­­­ба­ев­­нинг қо­зоғистонликлар тур­мушини юксал­тириш ҳа­қидаги топ­шириқ­лари Тур­кис­тон ви­лоятининг ижтимоий-иқ­ти­содий ри­вож­ланишига бе­восита таъсир кўрсатади. 

Сабаби, вилоятимиз кўп болали она­лар сони бўйича республикада ол­­динги қа­­торда. Ҳар бир болага 21 минг тенге ҳажмида на­фа­­қанинг бе­ри­ли­ши ҳам­юртларимизга му­айян мадад бўлиши шубҳасиз. Биз уни бе­­риш шарт­лари ҳамда вақти тўлиқ аниқ­лан­­­гун­ча вилоятда ижтимоий таҳлил юритиб, кў­макка муҳтож ои­лаларни аниқлашимиз ке­рак. Ҳар бир туман, шаҳар ҳокими ўзи бош­қарадиган ҳу­дуд­даги кўп болали ҳамда кам таъминланган оилаларни аниқласин. Уларни ёрдам ҳамда иш билан таъмин­лаш чоралари кучайтирилсин. Иш­чи гуруҳга “Нур Отан” пар­­­тиясининг вакил­лари ҳам киритилиб, ти­зимнинг ҳақ­­­­­­­қо­­ний юритилиши назорат қи­ли­ниши керак. Фуқаролар иж­тимоий ёрдам олиш учун идораларнинг эшикларида сар­сон бўлмай, ёрдам пулини вақтида олиш­­син, – деди Ў. Шўкеев.

Шу билан бирга, минтақа раҳбари бюд­жет муас­саса­ларидаги энг кам ма­ош олади­ган ходимларнинг сони ҳам­да уларга ажра­ти­ладиган маблағни тў­лиқ ҳисоблаб чи­қиш борасида ҳам топ­шириқ берди. 

Кўп болали оилаларни уй-жой би­лан таъмин­лаш, паст фоиз билан уй бериш йўна­ли­шидаги ишлар тартибга кел­тирилади. Мин­­­­­­­­­­­­тақадаги қу­рилиш ишларига мамлакат маҳ­­­­­сулотлари иш­латилиб, маҳаллий фуқа­ро­ларнинг иш би­лан таъминланиши ҳам назо­ратда бўлади.

– Ҳар бир туман-шаҳарни ривож­лан­ти­риш кон­цепцияси қайта пух­талансин. Ви­­­лоят­да газлаштириш, ичимли сув билан таъмин­лаш, инф­ра­тузилма соҳалари бў­йича ба­жари­­ладиган ишларни на­зорат қи­либ, аҳо­­­лининг иж­тимоий аҳволини ях­ши­лай­ди­ган тадбирлари билан бевосита шуғул­­­ла­на­ман. Вилоятнинг барча ҳудуд­ла­рида иш ўринларини очишимиз ке­рак. Булар­нинг бош-қошида “Нур Отан” партияси бў­лади, – деди Ўмирзақ Шў­кеев ва барчани ҳамжи­ҳат­ликда иш­лашга чақирди. 

2019-03-07, 09:31 645
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.