26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда тошқин хавфи йўқ

Туркистон вилоятида сув босиш хавфини бартараф эта­­­диган жа­ми 64та иншоот бўлса, уларнинг барчаси те­гишли да­­ражада на­­зоратга олин­­ган. Аҳо­­лига хавф йўқ, – деб хабар қи­лади ви­лоят Фав­­­қулодда ва­зиятлар де­пар­та­­­менти. Тошқин сувни қабул қи­лиш­­га етар­ли имкониятлар бор, ўзан­лардаги сув­нинг ўтиши ўрта даражадан паст. Шу билан бир­га, жой­лар­даги тошқин хавфи эҳтимолини аниқлаш мақсадида тоғ­лар­даги музли кўллар ва қор­­нинг ҳолатига аэровизуал ҳамда ер усти тадқиқот иш­лари таш­кил­лаштирилди. Текширувлар на­тижасида жорий йилда ўтган йили билан таққаослаганда қор ёғиш хавфи 13 фоизга кам экан­лиги аниқланди.

Бундан ташқари, Фавқу­лод­да вази­ятлар депар­та­мен­ти уйларнинг ён­ғин хавф­сиз­лигини таъминлаш ҳамда аҳо­лининг газдан за­­­ҳар­ланиш олдини олиш мақса­дида ҳам қатор ишлар бажармоқда. Йил бо­шидан бери ҳаф­танинг ҳар шанбаси вилоят ҳуду­ди­да “Уй-жойларда ёнғин хавфсизлиги куни” деб бел­гиланди. Шу куни де­пар­та­мент гарнизонининг бар­ча алоҳида гуруҳи ша­ҳар, қиш­лоқ, аҳоли манзиллардаги уй-жой­ларни кўриб чиқиб, газ­дан заҳарланишнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини тушунтириш ишларини юрит­моқда.

2018-2019 йилги иситиш мав­суми бошлангандан бери 76 минг­дан зиёд уй-жойни оралаб, 302 мингга яқин одамга тушунтириш ишлари олиб борилган. Шу би­лан бирга, ом­мавий ахборот во­ситаларида видеороликлар кўрса­тилиб, хавф­сизлик чо­ралари эсла­тил­моқда. 

2019-03-07, 09:35 668
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.