26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Одам борки, одамларнинг нақшидур...

Дунёда шундай инсонлар бўладики, уларнинг номи эл-юрт ёдида барҳаёт яшайди. Улар фазилатлари, инсониятга кўр­сатган эзгулиги, имони, тақвоси билан дуоларда мудом эсла­нади. 

Биз хотирлаётган фозил, эътиқодига содиқ инсон, умрини Ислом дини хизматига бахшида этган Шукрулло Султонхўжа ўғли Муҳаммаджоновнинг сиймоси эл хотирасида барҳаётдир. 

Ш. Муҳаммаджоновга бошланғич диний саводни чиқаришда, даставвал падари бузруквори Султонхўжа ота, онаси Ниёзой опа, қўшниси Гулсум опа устозлик қилишди. У мактабни тугатгандан сўнг Бухородаги Мир Араб мадрасасида Шаҳобиддин қори, Муҳаммад Амин, Каромат эшон, Мух­торжон, Абдуллатиф домлалардан таълим олди. Иордания давлат уни­верситетининг шариат фа­культе­тида таҳсил олди. 1973 йили ун­га муборак ҳаж амалларини адо этиш насиб этди. 

Йигирма етти йил мобайнида Чим­кент вилоят масжиди бош имоми вазифасини сидқидилдан бажарди. Унинг ташаббуси билан вилоят мас­жиди қошида илк бор мадраса ташкил этилиб, унда 300га яқин та­лабага Ислом дини аҳкомларидан сабоқ берилди. Айни дамда унинг шо­гирдлари шаҳар ва вилоятимизда ди­нимизга хизмат қилиб, келажагимиз эгаларига Аллоҳнинг каломидан, Пай­­ғамбаримиз  Муҳаммад (с.а.в) сун­нат­ларидан таълим беришмоқда. Шук­рулло ака Ислом мамлакатларида ўт­ган йирик исломий анжуманларда қатнашиб, мустақил Қозоғистондаги Ислом тараққиёти йўлида олиб бо­рилаётган ислоҳотлар билан му­сулмон биродарларимизни таниш­тириб борди.

Маданиятимиз равнақи йўлида ҳам бу инсоннинг хизматлари беқиёс  –вилоят ўзбек маданият марказининг ташкил этилишида ҳам Шукрулло ҳожи жонбозлик кўрсатган. 

 Жорий йилда ўзининг ўттиз йил­лигини нишонлайдиган вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг би­­­ринчи раиси, халқимизнинг мил­лат­парвар зиёлиси Собиржон Нур­ма­тов ва қатор миллатимиз фидойи­ларининг ташаббуси билан Мус­та­қилликнинг илк йиллариданоқ хал­қимизнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва анъаналари куни ни­шон­ланишига эришилди. Истиқлол ша­бадаси эсиб, вилоятимиз марказида илк бор Наврўзнинг тўйланганлигига кўп юртдошларимиз гувоҳ.  

Шукрулло аканинг давлатимиз сиё­сатини юритишда ҳам алоҳида ўрни борлигидан ҳамюртларимиз бохабар. Чимкент шаҳар Ал Форо­бий тумани халқ депутатлари Кен­гашига депутат этиб сайланди. 2000 йилда Элбошимиз Н. Назарбаев билан учрашиб, Ўзбекистон-Қо­зо­­­­­­ғистон чегарасидаги борди-келди муаммоларини ҳал этиш ма­са­ла­ларини кўтарди. 2006 йили эса Чим­кент шаҳар Абай туман “Отан” партияси сиёсий кенгаши раиси этиб сайланди. Конфессиялараро ҳамжиҳатлик, миллатлараро тотув­ликни мустаҳкамлаш, шаҳарни обо­донлаштириш, маънавий, маданий ёд­горликларни қайта тиклаш, анъа­наларни сақлаб қолиш йўлидаги  меҳ­натлари зое кетмади. Унинг саъй-ҳаракатлари билан вилоятимиз аҳ­ли “Жанубий Қозоғистон” вилоят иж­тимоий-сиёсий газетасини она ти­лида мутолаа қилиш бахтига муяссар бўлди, ўзи муассис бўлган “Жамият ва маърифат” газетаси орқали  ҳам­юрт­ларимизнинг маънавий камол топиши, сиёсий онгининг ўсиши,  ди­ний ривожланиши йўлида залворли ишлар амалга оширилди. 

Хайрия тадбирлари, савоб ишла­рида барчамизга ибрат маъри­фат­парвар олим мамлакатимизда илк бор Қувайтдаги Осиё мусулмонлари қўмитасининг Шимкент ваколат­хонасини очишга муваффақ бўлди. Мазкур ташкилот маблағи эвазига юртимизда масжидлар барпо этилди, улар қошидаги мадрасаларда бола­лар­га диний савод чиқариш насиб эт­­ди. “Ан-Нур” хайрия жамғармасига раҳ­­намолик қилган  миллатимиз фахри кўп савоб ишлари билан  ҳамюрт­ла­ри­мизнинг дуосида бўлди.  

Ш. Муҳаммаджоновнинг вилоят ўзбек театри очилишида ҳам та­шаб­бускор бўлгани халқимизга маълум.

Театрнинг очилишида унинг тас­масини қирқаётган Элбошимиз Н. Назарбаев ҳожи отанинг қўлини олиб, айтган эзгу тилаклари динлар­аро, миллатлараро тотувлик йў­лида қилинаётган эзгу ишлар зар­варақларга муҳрланиб қолди. 

Ҳамжиҳатлик, тотувлик, муқаддас динимизнинг таълимотларини ҳам­юртларимиз онгига сингдиришга му­носиб ҳисса қўшган ажойиб инсон  амалга оширган хайрли амаллари ҳам­юртларимиз хотирасида узоқ яшайди.

Икромжон ҲОШИМЖОНОВ, ҚР ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси, 2019-03-12, 11:39 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.