26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Зиёратчилар оқими ортади

Яқин кунларда Туркистон вилоятининг қадимий мас­канларига келувчи индо­­не­зиялик сайёҳларнинг со­ни ортади. Бу хушхабар Жа­­карта шаҳрида Туркистон вилояти делегатлари билан Индонезия давлатининг тур­операторлари учра­шувида айтилди.

Минтақамиздаги Арслонбоб ҳамда Хожа Аҳмад Яссавий мақ­баралари, афсонага айланган Му­ҳаммад пайғамбарнинг са­ҳо­баси Уккоша ота қудуғи, сир­ли “Оқ масжид” мақбараси индо­не­­зиялик зиёратчиларда катта қи­зиқиш уйғотмоқда.

Йил сайин Саудия Арабис­­тонига Умра ва катта Ҳаж амал­­­­­­­­ла­рини бажариш учун Индо­не­зия­дан миллионлаб му­сул­­мон­лар келишади. Кўпинча, Ум­ра ибодатидан сўнг уларнинг ак­са­рияти Марказий Осиёнинг қа­димий жойларига сафар қилишади.

“Turkistan Invest” ташқи ало­қалар бошқаруви директори Баян Қаюпованинг айтишича, Марказий Осиё давлатларига мўл­жалланган сайёҳлик йўна­лишларига Ўзбе­кистон Рес­пуб­ликасининг Бухоро, Са­мар­қанд шаҳарлари, Иор­да­ниядаги қоя­тошлар устида қад ростлаган Петра шаҳри ҳамда бош­қа оби­далар билан бир қаторда Тур­­кистон вилоятининг қадимий мас­канларини ҳам киритиш режа­лаштирилган.

Музокаралар пайтида индо­незияликлар Алмати ва Жакарта шаҳарлари орасида бевосита ҳа­во йўналишини йўлга қўйишни таклиф қилдилар. Бугунги кунда Алматидан Жакартага Малайзия пойтахти Куала-Лумпур орқалигина учиш мумкин.

Туркистон вилоят туризм ҳамда ташқи алоқалар бошқармаси та­шаббуси билан ўтган учрашув де­легациянинг Малайзия ва Индо­не­зия давлатларига қилган роуд-шоу­­си доирасида ўтди.

М. УСМОНОВА, 2019-03-12, 11:54 165
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.