26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туманлар обод бўлсин деб...

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев иш сафари билан Ўрдабоши туманида бўлди. Сафар чоғида минтақа раҳбари тумандаги қатор иншоотларни оралаб, ишлаб чиқариш ширкатларида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ҳоким раҳбарлигидаги гуруҳ даставвал Қажимуқан қишлоқ округидаги “Наслчилик хўжалиги Ўрдабоши эчки сути маҳсулотлари” ширкатига ташриф буюришди. Тадбиркор Женис Тўғизақбаев давлатдан 500 млн. тенге кредит олиб, Голландиянинг 500 бош зотдор эчкисини харид қилган. У келажакда учинчи ферма қуришни ҳамда сутни қайта ишлаш заводини барпо этишни мўлжалламоқда. Шунингдек, эчкини 6 минг бошга етказиб, бир кеча-кундузда 15 тонна сутни қайта ишлашни кўзламоқда. Бугунги кунда қайта ишланган эчки сутидан қатиқ, қаймоқ, қурт, сузма ва йогурт маҳсулотлари тайёрланади. Хўжаликда 32 одам доимий иш билан таъминланган. Уларнинг ўртача ойлик маоши – 100 минг тенге. 

Сўнг ҳоким шу ердаги “Бейнеу-Шимкент” магистрал газ қувурида бўлди. Темирлан овули “Ёшлар саройи” биносида “Өрлеу” дастури доирасида амалга оширилган лойиҳалар кўргазмаси билан танишди.

Вилоят раҳбари тумандаги илғор лойиҳалардан бири – Бодом қишлоқ округига қарашли Бодом индустриявий минтақасидаги “Karlskrona LG AB” МЧБ темир бетон заводига борди. Пўлат қуйиш заводининг қурилишини минтақамиздаги йирик корхоналардан бири – “Karlskrona LG AB” олиб бормоқда. Бугунги кунда мазкур завод машинасозлик билан ҳам шуғулланмоқда. У Марказий Осиёда тенгсиз замонавий технологиялар билан таъминланган. Завод йилига 3700 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 50 одам доимий иш билан таъминланган.

Бўржар қишлоқ округидаги “Александровский сад” МЧБнинг интенсив боғи билан яқиндан танишган ҳоким, хўжалик раҳбари Бахтияр Тағаев билан учрашиб, келгусида боғни янада кенгайтириш лозимлигини таъкидлади. Мазкур корхона 2016 йилдан буён 17 гектар ерга янги технология асосида томчилатиб суғориш усули билан боғ яратган. Лойиҳага – 150 млн. тенге маблағ ажратилган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 6000 тоннани ташкил этади. Бу ерда 30 киши муқим иш билан таъминланган. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-12, 12:04 42
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.