26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бўлғуси ҳосилни асраш йўлида

Марокаш чигирткасига қарши кураш ишлари бошланмоқда

Жорий йил вилоятда мароккаш чигирткасига қарши кимёвий кураш чоралари ҳаммаси бўлиб 83,798 минг га. майдонда юритилади, деб режаланмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 3,2 баравар камайган. Буни Туркистон вилоят ҳудудий инспекцияси раҳбари Нуржан Қуттибекули Кашкенов матбуот анжуманида маълум қилди.

– Вилоят миқёсида инспекция томонидан мароккаш чигирткасига қарши ишлов беришнинг сифатли олиб борилишини назоратга олиш ва ташкиллаштириш мақсадида туманларда 15та гуруҳ тузилиб, 33 инспектор ва 17 машина ажратилди.

83,798 минг га. майдонга кимёвий ишлов бериш учун 1189,8 минг га. майдонда аниқлаш-тадқиқот ишларини ўтказиш режаланмоқда. Унга “Республика фитосанитария-диагностика ҳамда тахминлар услубият маркази” республика давлат корхонаси Туркистон вилоят филиалидан 90 штатдаги мутахассис ҳамда 44 хизмат машинаси ажратилди, – дейди Н. Кашкенов.

Бугунги кунда вилоят ҳокимининг топшириғига кўра “Ўта хавфли зарарли организмлар билан курашни ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ишларини юритувчи штаблар тузилди.

Майсара САФАРОВА, 2019-03-12, 12:09 608
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.