26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
АСТАНА – меҳмонларни кутишга тахт

ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасининг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.  Астанамиз ўтган  уч ойнинг ичида ўз тарихида илк бора миллионлаб меҳмонларга туризм шаҳри сифатида  хизмат қилмоқда. Бу – пойтахт учунгина эмас, бутун элимиз учун катта синов. Кўргазмани ўтказиш, унда яшил иқтисодиёт йўналишидаги янги технологияларни саралаш  ва таништириш тадбирлари ўз йўлига, ушбу кўргазмани кўриш учун келадиган меҳмонларни кутиб олиш, уларни овқатлантириш ишлари ҳам осон  бўлмаслиги аниқ.  Бундай ҳолларда “меҳмон оз ўтириб, кўп кузатади”.

Астана шаҳри ҳокимлиги маълумотларига кўра, ЭКСПО халқаро кўргазмасига  5 миллионга яқин меҳмон келади,  деган тахмин бор. Яқинда кўргазманинг сайтида 1 миллион билет сотилгани ҳақида хабар чиқди. Бу бир ой олдинги маълумот. 2015 йили Миланда ўтган кўргазмани томоша қилишга 20 миллион одам келган бўлса, ЭКСПО-2017 да 5 миллион одам иштирок этиши  мумкин,  деган тахминни ҳам ҳозир йўққа чиқаришга бўлмайди. Шунча меҳмонни қабул қилишга, уларни овқатлантиришга эса,  бор бўлгани 1 миллион аҳолиси бор шаҳарнинг  имконияти етармикан? Бундан икки йил муқаддам Астана шаҳри ҳокимлиги билан Қишлоқ  хўжалиги вазирлиги биргаликда ЭКСПО-2017 кўргазмасини ўтказиш вақтида пойтахтни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида махсус лойиҳа тузиб, у бўйича ишлар олиб борган эди.

Астана шаҳрини озиқ-овқат билан таъ­минлаш чоралари ҳозирнинг ўзида бошланиб кетди, дейишга бўлади. Масалан, Астана фуқаролари учун  жорий  йилнинг 13 майидан  1 октябригача шаҳардаги  “Қозо­ғистон” спорт мажмуаси билан “Алай” транспорт-логистика  маркази майдонларида минтақавий қишлоқ хўжалик ярмаркаларининг ўтиши олдиндан хабар қилинди. Бу ҳақда  шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида ҳам батафсил маълумот берилган. Ҳафта сайин ўтиб турадиган бу ярмаркаларда астаналиклар учун эл минтақаларидан келтирилган 30 минг тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари тавсия этилади. Чунончи, йилқи, сигир, товуқ гўшти, сут маҳсулотлари, ёрма турлари, қанд, асал, балиқ ва яна бошқа керакли маҳсулотлар савдога чиқарилади.

Шунингдек, ушбу ярмаркалар вақтида концерт дастурлари ҳам уюштирилади. Бу тадбирларни ташкил қилиш барча вилоятлар  санаъткорларининг зиммасида.

Ярмарка ҳафта сайин икки кун, кетма-кет ўтказилади. Улардаги озиқ-овқат  маҳсулотларининг баҳоси шаҳардагидан 15-20 фоиз арзон бўлиши керак. Биринчи ярмаркада  Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Жанубий Қозоғистон вилоятларидан 190та ишлаб чиқариш ширкати ва хўжалик  қатнашиб,  унда 300 тоннадан зиёд  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотилди.

Ҳозирги кунда Астана шаҳрида барча вилоятлар иштирокида  шундай минтақавий ярмаркаларнинг мунтазам ташкиллаштирилиши ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасини муносиб ўтказишга сезиларли қўллов эканини айтишимиз жоиз. Чунки, тадқиқотларга қараганда, Астана шаҳри фуқаролари 1 кунда 1,5 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қиладиган бўлса, ЭКСПО кўргазмаси пайтида бу эҳтиёж  сезиларли даражада ошиши мумкин. Шунинг учун бу вақтда шаҳарни озиқ-овқат билан таъминлашни ярмаркалар орқали қўллашнинг аҳамияти ортади.

 

 

 Шунингдек, бу тадбир – озиқ-овқат маҳсу­лотлари баҳоси кўтарилишининг олдини олиш  йўли бўлиб ҳисобланади. 

Шаҳарда жойлашган “Sapa Logistics”, “Астық  логистик”, “Continental Logistics”  ҳамда “Мир Круп” ва шунга ўхшаш йирик корхоналарда озиқ-овқат сақлаш жойларининг майдони  42 минг квадрат метргача етаркан. Бундан ташқари, бошқа корхоналардаги омборхоналарда  42500 тоннагача  маҳсулот сақлаш имкони борлиги эълон қилинди.

–  Ҳозир савдо-логистика операцияларининг бирлашган иш регламенти пухталанмоқда. Йирик ва ўрта савдо марказларида  минтақаларни молиялаштириш дастури бўйича гуруч, қанд, гречка ва бошқа маҳсулотларни насияга сотиш йўлга қўйилди. ЭКСПО кўргазмасини ўтказиш пайтида элимизнинг жанубий минтақаларидан, шунингдек, Ўзбе­­кистон ва Қирғизистон каби қўшни мамлакатлардан озиқ-овқат  маҳсу­лотларини мунтазам етказиб туриш тўғрисида савдо-иқтисодий  ҳамкорлик  меморандуми  имзо­ланди.

Қишлоқ хўжалик ярмаркалари ўт­казиш учун ихисослаштирилган савдо марказлари қурилади. Ярмаркага оид  тадбирларни  ташкиллаштириш учун  буюртмалар ягона электрон портал орқали олиб борилади, – дейди Астана шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармасининг бошлиғи Ардақ Дўсанов.

ЭКСПО кўргазмаси меҳмонларини қабул қилиш борасида шаҳардаги  умумий овқатланиш  ўринларининг аҳамияти босқичма-босқич ортади. 

Ҳозир шаҳарда 273та ресторан, 460та қаҳвахона ва 27та ош­хона бор. Бундан  ташқари, савдо ва кўнгилочар марказларида  86 ижтимоий овқатланиш ўрин­ларининг ишлаб турганини таъ­кид­лаш жоиз. Бу – Астана шаҳри бир кунда 116 минг одамга хизмат кўрсата олади, деган сўз. 

Астана шаҳри ҳокими Асет Исекешов кўргазмани ўт­казишга тайёргарлик ишлари пухталанадиган кенгашда  ЭКСПО-2017 пайтида Астана шаҳрини озиқ-овқат билан таъминлаш масалалари ҳал бўлишини  айтди. Ҳокимнинг сўзига қараганда, кўргазма ўтадиган уч ой ичида озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш  20-30 фоизгача ортиши мумкин. Бу борада шаҳардаги маҳсулотлар сақлайдиган омборхоналарнинг имконияти  етарли эканини эслатишимиз бежиз эмас. 

Шунингдек, ЭКСПО-2017 халқаро ихтисос­лаштирилган кўргазмасини ўтказиш вақтида Астана шаҳри озиқ-овқат хавфсизлигининг аҳамияти ортади.

5 миллион аҳолига эга Милан шаҳри 20 миллион меҳмонни кутиб олишга қурби етган экан, 1 миллион аҳолига эга Астана шаҳри бемалол 5 миллионгача одам қабуллай олади, деб ҳисоблаймиз.   

 

 

Сунғат АЛИПБАЙ. “Егемен Қазақстан”дан, 2017-06-06, 12:39
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.