26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ў. Шўкеев: ''Туркистон тоза ва яшил шаҳарга айланиши лозим''

Туркистон вилояти ҳо­ки­ми Ўмирзақ Шўкеев раис­лигида девон мажлиси ўт­ди. Унда минтақадаги қатор аҳамиятли масалалар му­­­ҳо­кама қилинди. 

Маж­лис­да даставвал сўзга чиқ­қан Туркистон шаҳри ҳо­ки­ми Алипбек Ўсербаев иншоотлар қурилиши, дав­­­лат тасарруфига қай­тари­­­­ладиган ер участкалари ҳамда инфратузилма му­ҳан­дислик тизими, тозалик ма­­­­­­са­лаларига тўхталди.

– Туркистон шаҳрининг тоза­­­лигини таъминлаш мақсадида  2015-2018 йилларда 72та асо­сий кўча бюджет харажати ҳи­собидан тозаланган бўлса, бу йил тозаланадиган кўчалар со­ни 122тага ортди. Шаҳар то­­залигини таъминлаш учун “Тур­­кистан Жарықтазалық” кор­хо­насидан 164 киши, 36та тех­ника жалб этилган. Транспорт  йўналиши ҳамда автотранспорт йўлларини созлаш орқали ша­ҳар тозалигини таъминлаш учун тўлиқ имкониятимиз бор. Шу мақсадда 2019 йили шаҳ­римиздаги 62 чақирим йўл ин­фратузилмасини ривож­лан­тириш учун 5та кўча тўкис таъ­мир­дан, 27та кўча ўртача таъ­мирдан ўтказилди. Шаҳар ат­ро­фини кўкаламзорлаштириш мақ­садида 2018 йилнинг кузида кўча бўйларига 46 минг туп дарахт экилди, – деди шаҳар ҳокими.

Вилоят қурилиш бошқармаси  бошлиғи Тўқтар Усипалиев маъмурий-тадбиркорлик ҳамда маънавий-маданий марказ­лар­­­да бажарилган ишлар билан таништирди.

Маърузани тинглаган ви­лоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қа­тор топшириқлар берди.

– Туркистон шаҳрини ривож­лантиришга асосий эътиборни қа­ратаётганимиз бежиз эмас. Хиё­бонларда сув тизимини тар­тиб­га солиб, шаҳар атрофини кў­­каламзорлаштиришни бошлаш лозим. Эски канал ҳамда ер­ос­­­ти сувидан фойдаланиш бў­йи­­­ча махсус таҳлил юритиб, бир ҳафта мобайнида аниқ так­­лиф­­лар беришни топ­ши­ра­­ман. Тур­­кистоннинг ери унумдор, бу ер­­да ҳар бир да­рахт яш­най­ди. Шунинг учун ша­ҳар­ни кў­ка­­лам­зор­лаштириш, то­залигини сақлаш – биз учун биринчи ўрин­да. Шаҳар атро­фидаги “яшил белбоғ”ни кен­гайтириб, да­рахт­ларнинг янги тур­­ларини эки­ши­­миз лозим. Қу­ри­ладиган ин­­­шо­отларнинг бар­ча­си ўрта аср қиё­фасини сақлаши керак. Ша­ҳар кў­чаларини кен­гайтириб, ян­ги автобусларни йўна­лишларга чи­қа­риш даркор, – деди вилоят ҳо­кими.

Вилоят иқтисодиёт ҳамда бюд­жетни режалаштириш бош­қар­масининг раҳбари Арман Сабитов эса минтақадаги иқтисодий кўр­саткичларга тўхталди.

Унинг сўзларини тинглаган ви­лоят ҳокими мажмуавий режани қайта кўриб чиқишни топшириб, бюджетнинг режалаштирилишини танқид қилди. 

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни кўзлайдиган мажмуавий ҳамда бюджет ре­жа­сида Туркистон диққат мар­ка­зида бўлиши керак. Вилоят маркази ҳар тарафлама ўзининг мақомига мос ривожланиши за­рур. Бюджетнинг даромадлар қис­мини солиқ ту­шум­лари орқали кўпайтириш аҳ­воли кониқарли эмас. Бу бўйича алоҳида иш юри­­тамиз. Йўлни таъмирлашга эса миллиардлаб маб­лағ аж­ра­тил­ган. Таъмирланган йўл­­нинг си­фати паст. Бюджет мабла­ғи­ни исроф қилмай, тежаб, сарф­­­лаш­ни ўрганиш лозим. Амал­­да таъмир­ланган йўллар со­ни­ни кўпай­ти­риш керак. Бу маса­ла­ларнинг бар­­­­­часини аниқ режа асосида  ҳал этиш даркор, – деди Ўмирзақ Шў­­­­­­­­­­кеев.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-12, 12:38 22
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.