26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Келса гар, Наврўзи олам...

– Жорий йил 21 март, пайшанба куни Туркистон вилояти маркази Туркистон шаҳрида янги мақом олганидан буён илк бор Наврўзи олам тантанали нишонланади. Санъаткорларнинг ўзи 1200дан зиёд кишини ташкил этади, – деди вилоят маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Асилхан Темирхан ОАВ вакиллари учун ўтказган махсус брифингда. – Шу куни соат 10-12 оралиғида «Хуш келдинг, Наврўзи олам!» театрлаштирилган байрам тадбири вилоят ҳокими Ў. Шўкеев иштирокида Туркистоннинг марказий Есимхан майдони, этноовул ва Арбат майдонларида ўтади. Р. Сейитметов номидаги Туркистон мусиқали драма театри «Наврўз кўжа» саҳна асари тақдимотини соат 15-16 оралиғида ўтказади. Шу куни оқшомда эса Есимхан майдонида Наврўз тантанасига бағишланган катта концерт уюштирилади. 

Байрам тадбирлари фақат бир кун билан чекланмайди. Хусусан, 14 март – «Кўришиш куни», 15 март – «Таъзим куни», 16 март – «Покланиш куни», 17 март – «Кўклам шуъласи куни» 18 март – «Кўклам нақшлари куни», 19 март – «Болалар куни», 20 март – «Бирлик куни», 22 март – «Наврўз тантанаси» куни сифатида давом этади. Ушбу кунларда вилоятдаги турли этнос вакиллари иштирокида тадбирлар, китоб кўргазмалари, ўтганларни ёдга олиш, болалар уйлари, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга ёрдам учун қурбонлик қилиб, ҳадя тарқатиш, хиёбонлар ва кўчаларни тозалаб, дарахт кўчатлари ўтқазиш, спорт ўйинлари, оммавий сайллар каби тадбирлар режаланган. Бирлик, янги йил боши, кун ва тун тенглашган қутлуғ байрамда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, фаол иштирок этайлик. 

Шунингдек, А. Темирхан Туркистон вилоятида кўплаб маданият иншоотлари, кутубхоналар қурилиши муносабати билан жорий йилги Наврўз байрамига бюджетдан тахминан 18 млн. тенге ажратилишини, бу эса, ўтган йилгидан анча кам эканлигини ҳам таъкидлади. Энг асосийси – халқ сайлининг юқори савияда ўтиши. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-03-13, 19:38 112
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.