26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда математика мактаби очилади

Машҳур Нагата гипотезасини ҳал қилган таниқли математик Уал­бай Ўмирбаев Туркистон шаҳрида ўз мактабини очиш ниятида. Бу Туркистон вилоятининг ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан учрашувда маълум бўлди. Унда минтақа раҳбари Америка математика жамияти соврини соҳиби Уалбай Утмаханбетулига маҳаллий олим сифатида жаҳон илмига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

– Иқтисодиёт, ишлаб чиқариш со­ҳалари математика фани билан бе­восита боғлиқ. Биз олим­ларимиз­­нинг муваф­фақиятларидан ҳар қа­­чон қу­­во­намиз. Сиз Нагата, Кон ка­би маш­ҳур математикларнинг ги­потеза­ла­­­­­­­рини ҳал қилдингиз. Энди Тур­кис­­­­­­тон шаҳрида ўз мак­­­­­­­табингизни очмоқчисиз, бу хайрли иш. Зеро, қиш­лоқдан чиққан ис­теъдод­ли фарзанд­ларимизни қўл­лаб-қувватла­­­­шимиз ке­рак, – деди вилоят ҳокими.

Ўз навбатида сўз олган Уал­­­­­бай Утмаханбетули ҳам таклифни қўллаб, келажакда минтақа ўқув­чиларига мунтазам ра­виш­да ин­тер­­­­фаол тармоқ орқали ма­те­ма­­­­­­­­­­тика дарсини ўтиб туришини маълум қилди. Уалбай Ўмирбаев – ҚР МФА мухбир аъзоси, физика-математика фанлари док­то­ри, профессор. 1977-1982 йиллари Новосибирск давлат универ­сите­тининг аспирантурасида таълим олган. Жаҳондаги етакчи олий ўқув юртларида дарс ўтади. 1972 йилдан буён ечимини топмаётган япон олими М. Нагатанинг гипо­­­­­­­тезасини 2001 йили, инглиз мате­матиги П. Кон муаммосини 2004 йили ҳал қилди. 

Бугунги кунда АҚШнинг Детройт штатидаги Уейн университетида дарс беради.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-14, 13:41 659
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.