26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сайёҳлик янада ривожланади

Туркистон вилояти ҳо­кими Ўмирзақ ШЎкеев Тур­кистон шаҳрини ора­лади. Дастлаб “Ҳазрат Сул­тон” қўриқхона-му­зейи атрофидаги аҳо­ли манзилига борди. Унда минтақа  раҳбари ян­гидан қад ростлаган сайёҳлик майдон ло­­йиҳаси билан танишди.

– “Ҳазрат Султон” қўриқхона-музейи атрофидаги даҳадан Яссавий мақбараси яхши кўринади. Бу ерда янги туристик минтақа барпо этиш керак. Уйлар шарқона услубда қурилиб, баландлиги 3 қаватдан ошмаслиги лозим. Шунингдек, ушбу шаҳар мар­казидан дарё ўтказиб, атро­фида кичик кўллар барпо этиш керак. Бу шаҳардаги иқ­ли­мни яхшилайди. Сайёҳлар учун махсус этноовул ҳам бар­по этилади. Тегишли бош­­қармаларга қурилишни бош­­лаши учун махсус тадқиқот юри­тилиб, ҳужжатлар тайёрлашни топ­шираман. Барча инфра­ту­зилма масалалари ҳал бўлиши шарт, – деди Ўмирзақ Естайули.

Сўнг, ҳоким Туркистон шаҳ­рининг бош дарвозаси ол­дида тўхтади. Келгусида унинг атрофида шаҳар қиёфасини янада оча­диган иншоотлар барпо этишни топширди.

– Туркистон шаҳрининг бош дарвозаси салобатли бўлиши керак. Вилоят марказига келган сайёҳлар аввал янги шаҳарни кўриб, кейин кўҳна шаҳарга ўтишлари лозим. Шунинг учун шаҳарнинг бош дарвозаси ол­дида замонавий бинолар қад кўтариши шарт, – деди ҳоким.

Шунингдек, вилоят марказига сафари доирасида минтақа раҳ­бари шаҳарни сув билан таъминлаш ҳамда яшил белбоғ бар­по этиш ишлари билан та­нишиб, қатор топшириқлар берди.  

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-14, 13:50 35
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.