26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Меҳнатдан келса бойлик...

Тўлебий туманида  бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда аграр шўъба ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Вилоят журналистлари матбуот сафари доирасида Сабиржан Танабаевнинг  Сайрамсу дарёси бўйидаги узумзорига бориб, хўжалик  фаолияти билан танишишди. Тадбиркор 20 гектар ерда токзор барпо этиш мақсадида «Оңтүстік» насия фирмасидан кредит олди. 

– Сотиб олинган ер тош­лоқ бўлгани боис, унинг юза қисмидаги туп­роғи­ни ал­маштирдик, – дейди тад­биркор. –  Сариоғоч кўчатзоридан 32000 туп  узум кўчати олиб,  ўт­қаз­дик. Уларнинг 97 фоизи илдиз олиб кетди. Томчилатиб суғориш усули қўлланилмоқда. 

Журналистларга ҳамроҳлик қилган туман қишлоқ хў­жа­­лик бўлими мутахассиси Г. Идрисова соҳибкор С. Та­на­баев келгуси йили ҳар гек­тардан 30 тоннадан узум олишни режалаётганини айтди. Собиқ Иттифоқ даврида ҳам туманда узумзорлар мавжуд бўлиб, улардан юқори ҳосил олишган. Шунинг учун боғбонлар бу ишга дадил киришмоқдалар. Юқори Ақсу қишлоқ округида жами 148 гектар токзор мавжуд.

– Халқнинг турмуш даражаси, фаровонлиги нафа­қат унинг иш билан бандлиги ва даромади, балки, яшаш шароити би­лан ҳам белгиланади. Бутун мамлакатимиздаги каби, туманимизда ҳам намунали ло­­­­­­йиҳа асосидаги уй-жойлар ва ижтимоий-маданий ин­шо­отлар бунёд эти­либ, қиш­лоқ инфратузилмаси ри­вожланмоқда. Ҳу­дудимизда юзлаб километр узунликда ички ва халқаро аҳамиятга молик йўлларни таъмирлаш, ичимли сув қу­вур­лари ҳолатини яхши­лаш устида ҳам қизғин иш кетмоқда. Тадбиркорликка кенг йўл очилиб, асаларичилик, паррандачилик ҳамда чорва­чилик  хўжаликлари фаолият  юритмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ри­вожлантириш борасида кел­гуси беш йилликка мўл­жалланган кенг қамровли ре­жалар ҳам амалга оши­рилмоқда. Натижада, ис­сиқ­­­­­­хоналар кўпайиб, саб­за­вот етиштириш бўйича ви­­­­­­­­­­лоятда олдинги сафга чи­­­­­­­­­қиш имконияти пайдо бў­лади, – деди Г. Идрисова. 

 Туманда ишсизлар со­ни­ни камайтиришда тад­бир­корларнинг ҳиссаси сал­моқли. Зертас  қишлоғида Ўнғар Абдураимов  «Жаңа күш” деҳқон хўжалигини тузиб,  25 гектарда томчилатиб суғориш усулини қўллаб, боғ барпо этди ва 12 одамни доимий, 25 одам­ни мавсумий иш билан таъ­минлаб келмоқда. Тадбиркор ўз ишини очиш учун 75 млн.тенге сармоя ишлатди ва  «Төлеби несие серіктестігі” МЧБдан 7 миллион тенге  субсидия олди. Бу ерда  олма, нок ва ол­­­­­­­­хўри етиштирилади. 

– Бугун деҳқонларимиз лизинг ва бошқа сервис хиз­матлари кўрсатиш тизимидан ҳам самарали фойдаланиб, ер, сув, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа захи­раларни тежамоқдалар, – деди журналистлар билан суҳбатда туман ҳокимининг ўринбосари Мастерхан Пернебеков. – Айниқса, ислоҳотлар  изчиллиги  тамо­йилларига қатъий амал қилингани қишлоқда майда деҳқон хўжаликларининг йириклашуви, охир-оқибатда ишлаб чиқариш ширкатларининг  мустаҳкам оёққа туришига ёрдам берди. Давлатимиз томонидан деҳқон ва чорвадорларни моддий рағбатлантириш, уларга турли имтиёзлар бериш масалаларига мунтазам эътибор қаратилмоқда. Юртимизда сувни тежайдиган самарали технологияларни татбиқ этиш рағбатлантирилаётганлиги туфайли томчилатиб суғориш жорий этилган майдонларга эга хўжаликларга бериладиган ёрдам ҳам салмоқ­лидир. Бундай мақсадлар учун тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлар берилади. Оби-ҳаётдан унумли фойдаланиш учун еримизда томчилатиб суғоришни кенг жорий этиб келмоқдамиз. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ”Қозоғистон-2050” стратегияси фақат хомашё етиштириш билан чекланмай, уни қайта ишлашни ташкил этиш, қишлоққа саноатни олиб кириш ишларини янада кенгайтиришга ундайди. Бунинг учун барча имкониятларимиз етарли. 

“Балмуздақ” МЧБнинг музқаймоқ ишлаб чиқариш цех­лари, Олатов қишлоғидаги Рашкул Ўспаналиеванинг «Мөл­дір тау” ичимли сув ишлаб чиқариш корхонаси, Султонработ қишлоғидаги Айгерим Амиралиеванинг  бўрдоқичилик фермаси  ҳам ўнлаб қишлоқ аҳлига иш ўринлари яратиб берган. Кундан кунга чирой очаётган  Ленгер шаҳрида муҳандислик коммуникация иншоотлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ўтган йили 14та болалар боғчаси очилиб, янги мактаблар қурилиши давом эт­моқ­да.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан йўл­­­­­­­­­­­­га қўйилган «Шатқал» дастури Тўлебий туманида ҳам ўз аксини топ­моқда. Қишлоқлар ва Ленгер шаҳрида аҳо­­­­­­­­­­­­­­­ли дам оладиган хиёбон ва гулларга бурканган боғу-бўстонлар яратилмоқда. Буларнинг барчаси янги иш ўринлари демакдир.  Тинчлик ва тотувлик  ҳукмрон ерда доимо барака бўлади. 

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-06-06, 12:41 715
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.