26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Кўришиш куни'' нишонланди

Туркистонда 14 март – “Кўришиш куни” юқори савияда ташкил этилди. Шу муносабат билан уюштирилган “Арбат” майдонидаги байрам концертида “Олтин давр”, “Кўришиш”, “Қовушиш” каби саҳна асарлари намойиш этилди, санъаткорлар қўшиқ айтиб, турли композицияларни намойиш этишди.

300 киши иштирокида “Ёшлик – кўклам” мавзуидаги флешмоб рақси кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Вилоят миқёсида ўтказилган байрам тадбирида 1000га яқин киши иштирок этди. 

Байрам концертининг сўнгида турли этносларнинг вакиллари кутубхоналарда миллий таомлар ва китоб кўргазмаларини уюштиришди. Тантанали маросимда минтақа раҳбарлари, зиёлилар, вилоят аҳли ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Мухтасар қилиб айтганда, Туркистон вилояти Наврўз байрамини ўзгача нишонламоқда. Бу айём март ойида ўн кун мобайнида тўйланади: 14 март – “Кўришиш куни”, 15 март – “Таъзим куни”, 16 март – “Покланиш куни”, 17 март – “Кўклам шуъласи куни”, 18 март – “Кўклам нақшлари куни”, 19 март – “Болалар куни”, 20 март – “Бирлик куни”, 21-22 март – Наврўз байрами.

Кунлар мавзуига қараб Туркистон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлигида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-15, 19:56 105
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.