26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бизнес учун янги имкониятлар

Туркистон шаҳрида «Туркистон: бизнес учун янги имкониятлар» номли халқаро бизнес-форуми ўтди. 

Унда Польшадан ташриф бу­юрган иқтисодчилар, қишлоқ хў­жа­­лиги, телекоммуникация, маши­насозлик каби соҳаларда хизмат қи­лаётган 20га яқин тадбиркор ва компания вакиллари иштирок этдилар.– Туркистоннинг жадал ривожла­на­ёт­ганини кў­риб, қадим ва навқирон шаҳар­­­­­­­­­­­­­нинг ис­тиқбо­­­ли порлоқ эка­­­­­нига амин бўлдим. Бу­гун­ги ҳам­корликнинг айнан Туркистондан бош­­­­лан­­­­­­­­­­­га­ни­дан мамнун­ман. ­Қозоғистон Польша ва бар­­ча Европа дав­латлари учун кат­та қизиқиш уй­ғо­таётган мамлакат. У мар­­казий Осиё­даги энг улкан дав­лат ҳамда ге­осиёсий мар­каз ҳи­соб­ланади. Умид қи­ла­мизки, Қозо­ғистон билан Польша Европа ва Осиё ўр­тасида олтин кўп­рик­ка ай­ланади, – деди Польша­нинг Қо­зоғис­тондаги Фав­қулодда ва Мухтор элчи­си Се­лим Хазбиэвич. 

Бугунги кунда Қозоғистон ва Польша ўрта­сида фар­мацевтика, косметика-гигие­на маҳсу­­­­­­­­­­­лотларини айир­бошлаш ҳаж­ми 1 млрд. дол­­ларга етган. Қозоғистонда Польшанинг 200дан зиёд ком­па­нияси фаолият юрит­­­моқда. 

Мазкур форум икки дав­лат ўртасида биз­несни ри­вожлантириш, тажриба ал­ма­шиш ва ҳамкорликни яна­да мустаҳкамлаш мақсадида ўт­­казилиб, унинг давомида ик­­ки томонлама меморандум им­­­золанди. 

Майсара САФАРОВА, 2019-03-15, 20:24 247
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.