26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қўшимча ўқиш – долзарб масала

Ёшларга пухта ва чуқур билим бериш, уларни қўшимча машғу­лотларга жалб этиш бугунги куннинг долзарб масаласидир. 

Мамлакатимизда кўплаб ўқув марказлари самарали фаолият юритмоқда. Сайрам туманининг маркази – Оқсувкент қишлоғида «GES» ўқув маркази  филиалининг иш бошлаганига атиги 2 йил бўл­ди. Шу қисқа вақтда у ота-оналар, жамоатчиликнинг  эъти­борини қозонди. 

Чунончи, «GES» ўқув маркази тингловчиси, М. Горький ном­­­­­ли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ҳидоят Тошматов жорий йил IELTS дастури бўйича юқори балл тўплади. Бу танловда 4 нафар ўқувчи 3-босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. М. Горький номли мактабдан – Анель Дандибаева, Теа Будникова, М. Мақатаев номли мактабдан – Раъно Акром­қулова ва Махаббат Аспандиярова якуний босқичда ғолиб бўлишса, бир йил мобайнида АҚШ мактабларида бепул ўқишади. 

Марказнинг ҳар бир тингловчиси педагог ва менежер­лар эътиборида. Ўқув жараёнини ташкил этишда, айниқса, ота-оналарнинг кўмаги каттадир. Шунинг учун натижалар ҳам салмоқли.

«GES» ўқув маркази Сайрам даҳасида 5 йил илгари очилган эди. Бу ерда таълим олган 12 нафар ўқувчи АҚШда, 23 нафари эса «Назарбаев Университети»да грант асосида ўқимоқда. Марказда 500дан зиёд ўқувчи бор, уларга 14та ўқитувчи  таълим беради. 

Ўқувчилар учун турли тадбирлар уюштирилади. Масалан, шеърни инглиз тилида ифодали ўқиш, эссе ёзиш, ижодий танловлар шулар жумласидан. Шунингдек, “Табассум сеҳ­ри” психологик тренинги, «Энг жозибали табассум» фото­­­­­­­­­­танлови, «Табассум олами» расмлар кўрик-танлови қизи­­­қарли ўтди. “Очик эшиклар куни” эса ота-оналарда  катта таассурот   қолдирди.

«Тау самалы» дам олиш масканига, “Фиркан Сити” кўн­­гилочар марказидаги саёҳатлар ўқувчиларнинг ҳаётидаги унутилмас лаҳзаларга айланди.

Элбошимиз Н. Назарбаев таъкидлаганидек, Қозоғис­­тоннинг келажаги – билимли ёшлар қўлида. «GES» ўқув маркази жамоаси ёшларнинг билим даражасини жаҳон ан­да­­­­­­­­­­­заларига етказиш борасида изланмоқда. Шу кунларда  му­ассаса раҳбарлари Баҳодир Нуралиев, Дилором ва Мир­олим Мирсолиевлар АҚШда ўтаётган «Она тили бўлмаган инг­лиз тилини ўқитиш» мавзуидаги халқаро анжуманда иш­тирок этишмоқда. Улар сафардан кўплаб янгиликлар билан келишади, деган умиддамиз.

Хадича МАҲАММАДХОНОВА, “GES” ўқув маркази менежери, 2019-03-15, 20:35 273
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.