26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош вазир А. Мамин Туркистон шаҳрида бунёдкорлик ишларини кучайтиришни топширди

Бош вазир Асқар Мамин Туркистон вилоятига иш сафари билан келиб, қурилаётган бир қанча иншоотларни оралади.

Вилоят марказидаги янги иморатлар барпо этиладиган жойларнинг лойиҳалари билан танишиб чиқди. Бош вазир вилоят ҳокимлиги, бошқармалар ва департамент иншоотлари қуриладиган майдонларни кўрди. Шу ойда бинолар пойдевори тикланиб, 2020 йилнинг апрель ойида уларни фойдаланишга топшириш режаланмоқда. А. Маминга бунёдкорлик ишларини мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари билан таъминлаш мақсадида вилоятда фибробетон (улкан бинолар қурилишида ишлатиладиган материал) заводи қурилиши режалаштирилганлигини маълум қилди. 

Бундан ташқари, А. Мамин қурилиш ишлари бошланган медиа марказ, конгресс-холл, спорт мажмуасини кўриб чиқди. Сўнг, Президент топшириқларини ўз вақтида бажаришга барча шароитлар яратилганини айтиб ўтди, бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш ва зарурат бўлса қўшимча қурувчиларни жалб этиш кераклигини таъкидлади.

А. Мамин “Туркистон – янги шаҳар” кичик туманини оралаш пайтида “Нурли ер” давлат дастури доирасида қурилиши бошланган уй-жойлар билан танишиб чиқди. Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади: 2019 йили 44та, 2020 йили – 52та уй фойдаланишга берилади. Бу кўп болали оилаларнинг бошпана масаласини ҳал этишга таъсир кўрсатади. Бош вазир бошпана қурилиши ҳажмининг кенгайтирилиши ва қулай шароитлар билан таъминлашга замонавий технологияларни жорий этиш зарурлигини айтди.

Таъкидлаш жоизки, минтақада бунёдкорлик ишларининг кўлами бу йилги январь-февраль ойларида ўтган йилнинг шу пайти билан таққослаганда 2,3 ҳиссага ортган.

Шу билан бирга, А. Мамин ижтимоий инфратузилмалар, қурилаётган иншоотлар, шу жумладан, таълим илм-фан соҳасидаги иншоотларни кўздан кечирди. Сафар чоғида Ўқувчилар саройи, вилоят илмий-оммабоп кутубхонаси қурилиш майдонларини ҳам оралади.

Туркий оламнинг маънавий-маданий маркази сифатида Туркистон шаҳрини ривожлантириш масалаларига алоҳида аҳамият берди. Амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида А. Мамин шаҳарнинг тарихий-маданий марказини оралади. Хожа Ахмад Яссавий музейи, “Ҳазрати Султон” тарихий-маданий музейининг ташриф-маркази ҳамда “Буюк Дашт эли” маркази қурилаётган жойларда бўлди. Бундан ташқари, Бош вазирга Туркистон шаҳарчасини ободонлаштиришнинг концепциявий бош режаси топширилди.

Бош вазир иш сафари давомида туристик инфратузилмалар қурилиши билан танишиб, бунёдкорликни кучайтиришни топширди. Туркистонда туризмни шу жумладан, ички туризмни ривожлантириш мақсадида мусиқий фаввора, амфитеатр, аттракционларга эга шаҳар ҳиёбонини қуриш режалаштирилган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-18, 20:39 220
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.