26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар қарич ер ҳисобда

Туркистон шаҳрида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида девон мажлиси ўтди. Йиғинда вилоят марказини ривожлантириш, минтақадаги кўкламги дала ишларининг бориши, шунингдек, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ижтимоий таъминлаш масалалари ҳақида сўз юритилди. 

Дастлаб маъруза қилган Туркистон шаҳри ҳокими Алипбек Ўсербаев Туркистон шаҳри ҳудудида янгидан 10та гулзор барпо  этилишини етказди. Шунингдек, шаҳарни кўкаламзорлаштириш мақсадида 30 минг тупга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилган. 

Кўкламги дала ишлари ҳақида маълумот берган вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг раҳбари Нурбек Бадирақов жорий йил қишлоқ хўжалиги экинларини 823,3 минг гектарга, яъни ўтган йилгидан 9,8 минг гектар кўпроқ майдонга жойлаштириш мўлжалланаётганини маълум қилди. 

– Кузлик экинлар 164,5 минг гектарга экилди. Ерни шудгорлаш ишлари 510,8 минг гектарга режаланган бўлса, 501,2 минг гектар ер ҳайдалди. Шудгорлаш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Бугунги кунгача 67,2 минг гектарга баҳори экинлар экилди. Кўкламги дала ишларини олиб бориш учун ҳар тоннаси 193 минг тенгедан 38 минг тонна ёнилғи ажратилиб, операторлар аниқланди. Агротузилмаларга етказиб беришни ҳам қўшганда, ҳар литри 165-167 тенгедан берилмоқда. Бу бозор баҳосидан 22-24 тенге арзон, – деди бошқарма раҳбари.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳақида сўз юритган вилоят ҳокими ерни ўзлаштириш юзасидан туманларда олиб борилаётган ишларни танқид қилди. Айниқса, Арис, Байдибек, Сариоғоч туманларида бу иш кўнгилдагидек эмаслигини таъкидлаган вилоят ҳокими туман раҳбарларига ушбу соҳадаги ишларни тартибга келтирмаса, қатъий чора кўрилишини айтди. Шунингдек, субсидияларнинг вақтида олиниши учун ҳокимлар бевосита жавобгар эканини эслатди. 

Шу билан бирга, йиғинда минтақадаги кам таъминланган ҳамда кўп болали оналарни ижтимоий таъминлаш бўйича маъруза  қилган вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармасининг раҳбари Мухит Ўтаршиев вилоятда янги шаклдаги адресли ижтимоий ёрдам тайинлаш ишлари юқори даражада ташкил этилаётганини айтиб ўтди.

 – Вилоятда жами 86,6 минг кўп болали оила бор. Бу республика кўрсаткичининг 25 фоизини ташкил қилади. Шу жумладан 16,5 минг оила кам таъминланганлар қаторида. Республикада 571,6 минг киши манзилли ижтимоий ёрдам олса, шундан 34,2 фоизи Туркистон вилоятида яшовчилар. Мамлакатимиз бўйича адресли ижтимоий ёрдамга 28 млрд. тенге тайинланган, унинг 15,7 млрд. тенгеси (56 фоизи) вилоят улушида. Шунингдек, минтақада ўтган йили 29 627 киши иш билан таъминлаш тадбирларига жалб этилиб, 26 508 киши доимий иш билан таъминланди. Бу республика миқёсида энг юқори кўрсаткич, – деди Мухит Ўтаршиев. 

Вилоятда адресли ижтимоий ёрдамдан самарали фойдаланиш учун шартли пуллай  ёрдамнинг бир сафарлик тўловига устуворлик берилмоқда. Бошқарма раҳбарининг айтишича, минтақада  тайёрланган 15та  кичик бизнес лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида 26 459 оила йирик ва майда чорвачилик хўжалигини, 4 243 оила хизмат кўрсатиш соҳасида касбини ривожлантирмоқда. 

Элбошининг топшириғига мувофиқ, адресли ижтимоий ёрдам олувчи оилаларнинг болаларига ой сайин 20 789 тенге кафолатланган нафақа тўлаш бўйича талаб қилинадиган ҳужжатларни камайтириш орқали манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш тартиби осонлаштирилди. Бунинг учун Е- аҳоли ахборот тизими туман, шаҳар округларида жорий этилмоқда.

Йиғилишни хулосалаган вилоят ҳокими ижтимоий ёрдамни расмийлаштиришни осонлаштиришга мўлжалланган Е-аҳоли ахборот тизимини жорий этиш муддатини чўзаётган туман, шаҳар раҳбарларига бу ишни жадаллаштиришни топширди. Шунингдек, вилоятдаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ижтимоий кўмакни тайинлаш ишлари қонуний ҳамда адолатли юритилишини назорат қилишни юклади. 

2019-03-18, 20:42 700
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.