26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқбол нури ила нурафшон шаҳарда

ҚР Бош вазири А. Мамин Туркистон шаҳрини ривожлантириш масалалари юзасидан кенгаш ўтказди

Унда Давлат раҳбарининг шаҳарни ривожлантириш тўғрисидаги топшириқлари қандай бажарилаётгани муҳокама қилинди, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ҳамда қурилиш, яъни муҳандислик инфратузилмаларни юритиш, иқтисодиёт ва бизнес ҳамда туризмни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

– Элбоши ўзининг тарихий қарори билан Туркистон вилоятини қуриб, Туркистон шаҳрини янги вилоят марказигина эмас, шу билан бирга бутун туркий дунёнинг маданий-маънавий маркази сифатида ҳам ривожлантиришни топширди – деди А. Мамин ва Давлат раҳбарининг стратегик қарори туфайли бу ернинг равнақига жўшқинлик берилганини таъкидлади.

Бош вазир Туркистонда кенг қамровли бунёдкорлик ишлари бошланганлигини айтди. Президент топшириқларини бажариш мақсадида Ҳукумат томонидан аниқ чоралар ишлаб чиқилди. Чунончи, бюджетни пухталаш доирасида қурилишга оид барча таклифлар қўллаб-қувватланиб, керакли маблағ тўлиқ бериладиган бўлди, лойиҳаларни амалга ошириш орқали муҳандислик-коммуникация, транспорт инфратузилмасини юритиш таъминланади, шунингдек, бунёдкорлик ишларининг суръатини кучайтириш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгаришлар киритиш ишлари юзага оширилмоқда.

Туркистонда қурилишни юритиш бўйича Президент топшириқларини амалга оширишнинг бориши ҳамда шаҳарни ривожлантиришга оид келгуси режалар ҳақида Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев маъруза қилди. Маданият ҳамда спорт вазирининг ўринбосари Е. Қўжағапанов, Индустриявий ва инфратузилмавий ривожланиш вазирининг ўринбосари Қ. Ўскенбаев, Энергетика вазирининг ўринбосари М. Мирзағалиев, ўз навбатида тарихий-маданий марказни ободлаштириш, ЮНЕСКО томонидан режалаштирилган реконструкция ишларининг келишув жараёни, йўл-транспорт инфратузилмасини ҳамда уй-жой коммунал хўжалигини такомиллаштириш, сув таъминоти ҳамда сув тортиш, газ, иссиқлик ва электр қуввати билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар. “Қазақтелеком” ҲЖ бошқаруви раиси Қ. Есекеев Smart City лойиҳасини ривожлантириш режаларини маълум қилди.

Элбоши топшириғига кўра мамлакатимизнинг ҳар бир минтақаси Туркистон шаҳрида алоҳида инфратузилмавий лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда қуриш билан шуғулланаётганини таъкидлаш жоиз. Шу муносабат билан Бош вазир селектор шаклида вилоятлар ҳамда Астана, Алмати, Шимкент шаҳарлари ҳокимларининг бажараётган ишлари ҳақидаги ҳисоботларини тинглади. Шунингдек, кенгаш давомида минтақани ривожлантириш ва иншоотлар қуришда фаоллик кўрсатаётган компаниялар раҳбарлари сўзга чиқишди. Улар қаторида, Build Investmen Group холдингининг президенти А. Рахимбаев, Higghvill Kazakhstan бош директори Канг Жжон Дэ, “Базис-А” директори А. Белович, “Мабетекс групп” президенти А. Паколли, Sembol Construction ҲЖ техникавий департаменти директори 

Й. Сельжук бор эди.

–Давлат раҳбари Туркистон шаҳрининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратмоқда, – деди Бош вазир. – Ҳар бир иншоотга жавобгар раҳбар аниқ тасдиқланди, уни бажаришнинг аниқ муддати белгиланган.

Белгиланган вазифаларни самарали ҳал қилиш бўйича ҳамжиҳатликда ишлаш лозим. Барча минтақаларнинг зарурий имкониятлари бор.

– Биз умумий куч-қувватимизни сафарбар этиб, Давлат раҳбари белгилаган вазифаларни амалга оширишимиз керак, – деди А. Мамин. – Туркистонни ўта ривожланган вилоят марказига ҳамда улкан туристик, маданий ва маънавий марказга айлантиришимиз зарур.

***

Шу куни А. Мамин иш сафари билан Шимкент шаҳрига келиб, бу ерда бунёд этилаётган саноат ва ижтимоий инфратузилма иншоотларини оралади. Бош вазир мегаполисни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда 2023 йилгача қурилиш режаларини мажмуавий равишда амалга оширишга бағишланган кенгаш ўтказди.

Қозоғистон Респeбликаси Бош вазирининг матбуот хизмати, 2019-03-18, 20:47 637
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.