26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
15 минг ўқувчи иштирокида “илҳом намойиши” ўтди

Жанубий Қозоғистон ви­ло­я­тининг маркази – Шимкент шаҳ­­рида болалар ва ўсмирлар мусиқий оркестрлари ва дас­таларининг “Илҳом намойиши” байрам тадбири ўтди. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган тантанада вилоятдан 15 минг ўқувчи ва 210 талаба қатнашди.

Намойиш бошланишидан ав­вал сўз олган минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев болаларни байрам билан қутлаб, келажак авлодга бериладиган таълим ва тарбиянинг аҳамиятига тўх­талди.

 

– Жанубда сўнгги йилларда болалар сонининг кўпайиши бизни жуда қувон­тирмоқда. 2016 йилда 80 мингга яқин чақалоқ дунёга келиб, минтақамиз демо­графия кўрсаткичлари бўйича карвонбоши бўлди. Вилоятда мактаб ёшидаги болалар сони 611 мингдан зиёдни ташкил этиб, республика кўрсаткичининг 21 фоизига етди. Йил сайин мактаблардаги ўқувчилар сони тахминан 30 мингга кўпаймоқда. Шу сабабли келгуси беш йил ичида 205та янги мактаб қуришни мўлжаллаяпмиз, – деди Жансейит Қансейитули.

Бугунги кунда вилоятда санъатсевар ёшларнинг қобилиятини чархлайдиган 26та махсус мактаб фаолият юритмоқда. Уларда 15 мингга яқин ўқувчи ўқияпти. Бундай мусиқа мактаблари бошқа ҳеч бир давлатда йўқ. Таъкидланган ўқув муассасаларининг ютуқлари ҳам кўнгилни қувонтиради. Минтақанинг истеъдодли ёшлари республика мусобақаларида 6 марта бош совринни қўлга киритган бўл­са, 9 марта халқаро танловларда ғолиб чиқди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Ўтрор туман мусиқа мактабининг ўқувчиси Бағдаулет Нурланули Туркиядаги ЭКСПО – 2016 “Болалар ва гуллар” халқаро танловида 1-ўрин соҳиби бўлса, Байдибек туман мусиқа мактабининг ўқувчиси Сиздиқ Асан Туркиядаги “Бола олами” танловида Олий ўрин(Гран-при)ни қўлга киритди, Шимкент шаҳридаги 1-сонли мусиқа мактабининг ўқувчиси Николай Мурин Фраучи номидаги 13-Халқаро танловда 1-ўринни эгаллади.

“Илҳом намойиши” тадбири Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг “Мангу эл” умуммиллий ғоясини амалга ошириш мақсадида йўлга қўйилмоқда. Шу куни вилоят маъмурий-тадбиркорлик мар­казидаги шоҳкўчадан барабанчилар отряди, зарбли асбоблар оркестри, ансамбллар, мажореткалар, черли­дерлар, хор ва рақс жамоалари саф тортиб ўтдилар. 

Мазкур тадбир илк бор уюштирилгани учун республиканинг маданий ҳаётида ўзгача воқеа ҳисобланади. Қизиқарли репертуарлар, мусиқа асбобларининг ранг-баранглиги, асарларнинг ҳаққо­нийлиги, бир неча турдаги мусиқий фаолиятнинг бирлашуви мусиқали-театр­лаштирилган намойишга бай­рамона тус бериб, йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда вилоят марказидаги барча мактабларнинг ўқувчилари иштирок этдилар. Ҳар билим маскани юриб ўта­ётган чоғда шу жамоанинг ютуқлари айтилиб турди. Бу эса ёш бўғиннинг қалбида ифтихор туйғусини уйғотиб, ватанпарварлик руҳи шаклланишига таъсир кўрсатиши турган гап.

 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-06-06, 12:42 717
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.