26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бола парваришлаётган бўлсангиз…

Янги туғилган чақалоққа бир ёшга тўлгунча давлат нафақасидан ташқари мажбурий ижтимоий суғурта жамғармасидан ҳам ёрдам пули берилиши мумкин. 

Буни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари Светлана Жақипова Астанада ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Маълумки, бола бир ёшга тўлгунга қадар давлат томонидан нафақа берилиб келяпти. Мажбурий ижтимоий суғурта жамғармасидан бериладиган тўлов эса ўша нафақага қўшимча бўлади.

Бироқ, бу тўлов она боласи бир ёшга тўлмай ишга чиқиб кетган тақдирда тўхтатилади.

Вазир ўринбосарининг айтишича, суғурта жамғармасидан тўланадиган пулнинг миқдори давлат нафақаси даражасида бўлади. С. Жақипова “Қонун лойиҳаси Мажлисга эндигина ўтказилди. Агар Мажлис қабул қилиб, Сенатдан ўтиб, Элбоши имзо чекса, режа бўйича барча чоралар 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга ошади”, дейди. Шундай экан, мажбурий ижтимоий суғурта масалаларига доир баъзи бир қонун ҳужжатларига тегишли ўзгаришлар келаси йилдан бошлаб кучга киради. Ўшанда бир ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаганлик учун республика бюджетидан ой сайин тўланадиган нафақанинг миқдори қуйидагича бўлади: бир  болага – 15 050 тенге, икки болага 17 794 тенге, уч болага – 20 512 тенге, тўрт ва ундан кўп болага – 23 255 тенге.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-03-19, 10:51 585
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.