26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маош ошиши кутилмоқда

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазири Бердибек Сапарбаев Астанада ўтган кўп болали оналар билан учрашув чоғида жорий йилнинг 1 июлидан бюджет соҳасидаги қайси ходимларнинг маоши оширилишини маълум қилди.

– Давлат раҳбарининг топшириғига кўра 2019 йилнинг 1 июлидан бюджет соҳасида ишлайдиган айрим ходимларнинг маоши 30 фоизга ошади. Оширилган миқдордаги маошни 1дан 8гача тоифали, ёрдамчи (техник) ва маъмурий йўналишдаги ходимлар, шунингдек, мансаблар ўртасида тоифалараро оралиқ тафовут сақлаш учун бошқарув йўналишидаги баъзи ходимлар олишади, – маълум қилди вазир.

Б. Сапарбаевнинг айтишича, бу соғликни сақлаш, таълим, ижтимоий муҳофаза, маданият, спорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда банд 1 миллиондан зиёд ходимларга дахлдор. Уларнинг ойлик маошлари иш стажига қараб оширилади.

– Бундан ташқари 2019 йил 1 июлдан туман ва вилоят миқёсида фуқаролар билан бевосита ишлаётган ижро органлари қуйи тоифа ходимларининг маоши ҳам ошади. Қарийб 78 минг давлат хизматчисининг иш ҳақи кўпаяди. Маошларнинг ўртача ўсими 25 фоизни ташкил этади, – деди вазир.

Вазирнинг айтишича, Ҳукумат захираси ҳисобидан зарур маблағ республика бюджетида кўзланган.

Таъкидлаш жоизки, айни дамда вазирлик барча давлат органлари ва минтақалар бўйича ҳисоб-китоблар юритяпти. Белгиланган муддатда қарор қабул қилинади.

“Казахстанская правда” сайтидан, 2019-03-19, 12:05 79
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.