26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши – фахримиз

Элбошимиз Нурсултан Назарбаев  пойдеворини тиклаган Мустақиллик ўз иқтисодимизни ўзимиз яратишимиз, бошқаришимиз имкониятини берди. Сиёсий мустақилликка таянган ҳолда биз иқтисодий ривожланган, халқи озод, фаровон яшовчи демократик жамиятни яратдик.

Ривожланган иқтисод – мамлакат мустақиллигининг бош мезони. Элбошимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Давлат дастурлари натижасида ўз  иқтисодий тизимимизга асос солдик. Натижада  молиявий тизимимиз мустақил йўлга ўтди. 

Иқтисодий мустақилликни, миллий манфаатларни ҳимоя қилувчи бир қатор фармонлар, қарор ва қонунлар қабул этилдики, улар орасида мулк, ер, хусусийлаштириш, банк тизими, тадбиркорлик, фермерлик, чет эл инвестицияси тўғрисидаги қонунлар алоҳида ўрин тутади. 

Қозоғистон МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб ўз валютасини жорий қилди. Нонга тун бўйи навбатга турган халқ бир йил ўтар ўтмас озиқ-овқат  тўкинчилигини ҳис қила бошлади. Қисқа вақт ичида давлатимизни жаҳон ҳамжамияти тан олди. Қатор давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Элбоши ташаббуси билан Қозоғистон халқи Ассамблеяси тузилди. 

Президентнинг "иқтисодий пойдевори бўлмаган истиқлол бамисоли томири заиф дарахтдирки, у довул-бўронларга бардош бера олмайди. Мустақиллигимизни эндиликда иқтисод билан таъминлаш керак. Шундагина  Қозоғистон ўз миллий бойлигининг мулкдорига айланади", деган эди. 

Президентликдан кетса ҳам, сиёсатдан кетмаслигини маълум қилган Элбошига узоқ умр тилаб қоламиз. 

Ўсмонали ҚОДИРОВ, Тўлебий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 2019-03-20, 11:52 923
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.