26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши – фахримиз

Нурсултан Назарбаев асос солган юртимиз Мустақиллиги Ватанимиз руҳига афсонавий куч ато этди. Очилишига муштоқ бўлиб ётган минглаб зиё ва фикр булоқларининг кўзи очилиб кетди. Иймон, эътиқод, Ватан, эрк туйғуси, тилсиз, руҳсиз халқимнинг бутун борлиғини қамраб олди ва ўзлигини билиш, бирикиш, эл бўлиш, жаҳон шоҳсупасида ўзининг Менлигини ҳалол меҳнати ва ақли билан танитиш сари етаклади. Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётида ижодий изланиш қизиб кетди. 

Республика мустақилли ва тараққиёти доно Элбошини дунёга келтирди. Бу элнинг бахтидир. У кишининг узоқни кўзлаш ва етти ўлчаб бир кесиш фалсафасига асосланган раҳнамоликларида бугун биз иккита асосий вазифани ҳал этмоқдамиз. Биринчиси – жаҳон инқирози даврида давлатимизни асраб-авайлаб, тараққий эттириш. Иккинчиси – иқтисодиётни кучайтириб, 30 тараққий этган кучли давлатлар сафига қўшиш.Шу билан бирга халқимизнинг турмуш тарзини, руҳиятини, дини-иймонини ҳисобга олиб, ҳеч қандай ижтимоий ларзаларсиз, очлик ва қашшоқликсиз, барқарорликни, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни қарор топтириб ўтиш долзарб масала бўлиб турибди. 

Мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида кўрилаётган амалий тадбирларни ҳамма бир жон, бир тан бўлиб қўллаб-қувватламоқда. 

Элбоши истеъфога кетди. "Сиз туфайли мустақил бўлдик ва жаҳонга танилдик", демоқда халқ. Тарихимизда биринчи марта халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида БМТ га қабул қилиндик. Энди биз сиёсатдаги қўғирчоқ эмас, балки сиёсатнинг ижодкори, унинг мустақил ва фаол иштирокчисидирмиз. 

Нурлан ҚЎЙБАҒАРОВ, Тўлебий туман маслаҳати котиби, 2019-03-20, 12:11 939
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.