26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ассамблея учун раҳмат!

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. А. Назарбаевнинг давлатни бошқариш ваколатидан воз кечиши ҳақидаги Мурожаатини эшитиб ўтириб, беихтиёр унинг Қозоғистон халқи Ассамблеясини тузиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, у билан учрашган онлар бирма-бир кўз олдимдан ўта бошлади.

СССР тарқагач, Нурсултан Назарбаев етакчилигида мамлакатимиз тинч йўл билан мустақилликка эришиб, ўз давлатини шакллантирди. 

Элбошининг қатъий сиёсати туфайли мамлакатимиз алғов-далғовли даврлардан уруш-жанжалсиз, фуқаровий, этнослараро ҳамда конфессиялараро низоларсиз, ижтимоий бўҳронларсиз ўтди.

Бизнинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг муваффақияти Нурсултан Назарбаевнинг номи билан аталган ижтимоий тотувлик ва умумхалқ бирлигининг қозоғистонча намунасига асосланган.

Қозоғистон халқи Ассамблеяси туфайли амалга ошган бу модель фуқароларни миллий, диний ўзгачаликларига қарамасдан, тенг ҳуқуқли қилишининг самарали механизмига айланди. 

Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзоси сифатида элимизда яшаётган барча этнослар вакилларини Элбошимиз белгилаб берган, давр синовидан ўтган бирлик ва тотувликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш йўналишидан оғишмасликка чақираман.

Биз “Осойишта ҳаёт учун, Ватан учун, мардлик ва бирлик сабоқлари учун, уйимиздаги қўшиқ ва нон учун раҳмат Сизга, бизнинг ҳурматли Элбоши!” деймиз.

Президентимизнинг “Халқимизнинг дўстлиги ва бирлигини, мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг маданияти ва урф-одатларига ҳурмати ва бир-биримизга бўлган ишончни сақланглар. Шундагина биз кучлимиз, шундагина барча қийинчиликларни енга оламиз. Шундагина ривожланамиз, гуллаб-яшнаймиз!” – деган сўзларини шиор сифатида қабуллашга даъват этаман.

Нурсултан Абишули мамлакатимиздаги тотувлик ва осойишталикнинг негизи бўлган Қозоғистон халқи Ассамблеясини бундан кейин ҳам бошқараверади, деб ишонч билдираман.

Икромжон ҲОШИМЖОНОВ, ҚР ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси, 2019-03-20, 15:02 1360
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.