26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқига хизматдан толмайди

Мустақил Қозоғистоннинг Тўнғич Прзиденти Нурсултан Назарбаевнинг Президент ваколатини тўхтатиш тўғрисидаги мурожаатини зўр ҳаяжон билан тингладим. Бу баёнот мустақил давлатимиз учун катта тарихий воқеа бўлди.

Қозоғистоннинг мустақиллик даврида қўлга киритган ютуқлари, ошган довонлари, эгаллаган чўққилари Нурсултан Назарбаевнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширди, деб ишонч билан айта оламан. Аниқроқ қилиб айтганда, Бош Қомусимизнинг қабулланиши, Қуролли Кучларимизнинг таркиб топиши, чегарамизнинг белгиланиши, янги Астананинг бунёд этилиши, иқтисодиётнинг ривожланиши, хориждаги қондошларимизнинг ота юртга қайтарилиши ҳамда бошқада ечимини топган эзгу ишлар тўғрисида гап кетганда, Нурсултан Назарбаевнинг фидокорона меҳнатига тўхтаб ўтмаслик мумкин эмас.

Мустақиллик йилларида Қозоғистоннинг рақобатбардош 50 давлат қаторига қўшилиши, эл иқтисодиётига кўплаб сармоя жалб этилганлиги, халқ турмушининг юксалиб бориши, ишсизликнинг камайиши, ёш авлодни давр талабига мувофиқ тарбиялаш, қишлоқларни қўллаб-қувватлаш чоралари Нурсултан Назарбаев олиб борган сиёсат туфайли амалга оширилди.

Тўғри, Тўнғич Президентимизнинг Қозоғистон учун, ўзининг халқи учун бажарган хизматини мўъжазгина мақолада баён қилиш қийин. Нурсултан Назарбаевнинг элига қилган хизмати мустақил мамлакатимиз оламшумул тарихининг ажралмас бир қисми бўлиб қолишига шак-шубҳа йўқ.

Жаҳоннинг энг ривожланган 30 давлати қаторига киришни мақсад қилиб қўйган Қозоғистоннинг бундан кейин ҳам ривожланишига замин яратиб берган элимизнинг Тўнғич Президенти – Элбоши келгусида ҳам ўз халқи учун сидқидилдан меҳант қилаверади. Бу барча қозоғистонлаиклар учун ўта муҳим. 

Қуаниш АЙТАХАНОВ, жамоат арбоби, 2019-03-20, 17:51 215
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.