26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқ қалбига йўл топган

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаевнинг ўз ваколатидан воз кечиши ҳақидаги қарори биз учун кутилмаган янгилик бўлди. 

27 йил муқаддам Қозоғистон халқи муҳим қарор қабул қилди. Нурсултан Назарбаевни Мустақил Қозоғистоннинг Президенти этиб сайлади. 

Қозоғистон Президенти ёшларга доимо алоҳида эътибор қаратиб келган. Давлат раҳбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли қозоғистонлик ёшларнинг сифатли билим олиши, иш билан таъминланиши учун барча шароитлар яратилди. 

Мамлакатимизда Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев Фармони билан 1993 йил 5 ноябрда иқтидорли ёшларнинг хорижда таълим олиши ҳамда олган билими билан давлатимиз ривожига ҳисса қўшишлари учун “Болашақ” дастури ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда ёшлар учун энг яхши жаҳон университетларининг эшиклари очиқ.

Президентимизнинг доно сиёсати туфайли ёшларимиз рақобатбардош ва билимли бўлиб ўсишмоқда. Иқтидорли вакилларимиз давлатимизни дунёга танитиб, турли соҳаларда жаҳон майдонларини забт этишмоқда. Чунончи, кашфиётчилар, композиторлар, олимлар, спортчилар мустақиллик йилларида Қозоғистон номини дунёга танитди.

Қозоғистоннинг мустақиллигига мислсиз ҳисса қўшиб, келажак пойдеворини тиклаган шахсга эҳтиром кўрсатиш – буюк маданият белгиси. Элбоши шундай ҳурматга лойиқ эканлигини яна бир бор исботлади.

Алишер УСМОНОВ, “Хонариқ” умумий ўрта мактаби директорининг ўринбосари, 2019-03-20, 17:54 150
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.