26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Байрам шодиёнаси

Улуснинг улуғ куни – Наврўзи олам Сайрам тумани маркази – Оқсувкент қишлоғидаги марказий истироҳат боғида ҳам нишонланди. 

Кўкламнинг чор-атроф яшилликка бурканган илиқ ва роҳатбахш кунларида ўтаётган ёшариш, янгиланиш айёмига барча қишлоқ округларидан фаоллар, этномаданият бирлашмалари вакиллари, ўқувчилар, талабалар ва бошқа меҳмонлар ташриф буюришди. Тадбир Наврўзни мадҳ этувчи куй-қўшиқ билан бошланди.

Саҳнага кўтарилган туман ҳокими Бахтияр Мамаев йиғилганларни баҳор байрами билан қутлаб, эзгу ниятларини билдирди.

– Қадрли ҳамюртлар! Улуснинг улуғ куни Наврўзи олам билан барчангизни самимий муборакбод этаман. Азалдан шарқ халқларининг энг эъзозли байрами ҳисобланмиш ушбу фараҳбахш кунда бир-биримизга омонлик, тинчлик-тотувлик тилаш ота-боболаримиздан қолган мўътабар қадриятдир. Мустақил элимизда ҳукм сураётган ҳамжиҳатлик, ўзаро ишонч ҳамиша бардавом бўлишини чин дилдан тилаб қоламан, – деди у.

Тадбирда туман маданият бўлимининг хонандаю созандалари ҳамда мактаб ўқувчилари, коллеж талабалари иштирокида қозоқ, ўзбек тилларида Наврўзни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради, рақслар ижро этилди. 

Наврўз айёми ўлкамиз бўйлаб давом этмоқда.

“Жанубий Қозоғистон“ мухбири, 2019-03-20, 20:52 813
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.