26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Зиёлилар: Элбоши Туркистоннинг янги даврини бошлаб берди

Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев республика телеканаллари орқали Қозоғистон халқига қилган мурожаатида Президентлик ваколатини тўхтатганлигини эълон қилди. Шу боис Туркистон минтақасининг зиёлилари Тўнғич Президент ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

– Қозоғистонликлар Тўнғич Президентдан эзгу ишлари, тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик учун миннатдор. Мустақил мамлакатнинг энг илғор лойиҳалари амалга ошди. Тўнғич Президент – юртдаги тинчлик ва тотувликнинг доимий кафолати бўла олди. Оғир вазиятларда мардларча қарор қабул қилди. Улар ўзини оқлаб, элимизнинг фаровонлашувига олиб келди. Нурсултан Назарбаев ўзининг бор куч-қуввати ҳамда имкониятларидан фойдаланиб, қўйган барча мақсадли режаларни амалга оширди. Ота-боболаримиздан мерос бўлган ҳамжиҳатлик ва тотувликни сақлай билди. Нур оғамиз тарихда қоладиган шахс. Биз ҳали сиз билан биргамиз, қадрли Элбоши! – деди жамоат арбоби Дўсибай Шеримқулов. 

– Халқнинг бирлиги ҳамда баракаси, миллатлар тотувлиги, элнинг тинчлиги – барчаси Элбоши юритаётган одилона сиёсатининг самараси. Қозоғистоннинг мустақиллиги йўлида талай қийинчиликларни бошдан кечирсада, эл фаровонлигини оширишда Элбоши куч-ғайратини аямади. Бугун жаҳон миқёсида фахрланиб айтадиган ютуқларни қўлга киритдик. Жаҳонда юз бераётган инқироздан омон ўтган Қозоғистон баланд чўққиларни эгаллаб, буюк мамлакатга айланди. Куни кеча вилоятда юз берган муҳим воқеалардан бири – вилоят марказини муқаддас Туркистонга кўчириш ва Шимкентнинг учинчи мегаполисга айланиши тўғрисидаги фармонлари бўлди. Заминимизнинг нафақат кенглигидан, балки демографик жиҳатдан ҳам фахрланадиган ҳолатга етдик, – деди шоира Ханбиби Есенқарақизи.

– Юртимиз Мустақиллигини тиклаш Элбоши учун осон кечгани йўқ. Эл тараққиёти умуман бошқа йўналишда кетди. Бозор муносабатлари даврида кишилар қандай яшаш кераклигини билишмасди. Ваҳоланки, тараққиётнинг катта йўли битта эди. Мана, шуни узоқни кўра биладиган Нурекенг билди. Дилларга хотиржамлик бағишлайдиган Миллат Етакчиси ҳали ҳам отдан тушгани йўқ. У биз билан ёнма-ён, Мустақил элини истиқболли этиш йўлида аввалгидан ҳам ғайратлироқ меҳнат қилади, – деди жамоат арбоби Ўринбай Рахманбердиев.

, 2019-03-20, 20:54 110
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.