26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таъмирлаш ишлари авжида

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев хизмат сафари билан Кентов шаҳрига борди. Унда қатор иншоотларни оралаб, бажарилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб ҳоким индустриал минтақада бўлди. Бугунги кунда у ерда қиймати 3879,4 млн. тенгени ташкил этадиган 6та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Индустриал ҳудуд 2015 йили фаолиятини бошлаган бўлиб, майдони 25 гектарни ташкил этади. 

Шунингдек, минтақа раҳбари “Кентов сервис” ДККда бўлди. 2011 йили қайта таъмирдан ўтган корхона шаҳардаги 334та кўп қаватли уйлар, 2121та хусусий уй, 374 тижоравий иншоот, 102та бюджет муассасасига иссиқлик энергиясини етказиб бермоқда. Бу ерда 395 нафар мутахассис фаолият юритади. 

Корхона фаолияти билан танишган вилоят ҳокими келгусида Кентов шаҳридаги иситиш қувурлари ва ускуналари тўлиқ таъмирдан ўтказилишини таъкидлади.

Ундан ташқари, ҳоким Кентов шаҳридаги кўп қаватли уйларни янгилаш ишлари билан ҳам танишди. Шаҳарда 358та кўп қаватли уй бор. 

Иш сафари сўнгида вилоят ҳокими “Ашисай Су” ДКК кариз сув тозалаш станциясининг фаолияти билан танишди. 1984 йили ишга туширилган корхона канализация сувларини механик ва табиий усулларда тозалаш билан шуғулланади. Шаҳардаги оқава сув тизимининг умумий узунлиги 97 чақиримни ташкил этади.

2019-03-20, 20:55 659
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.