26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентда “ЭКСПО” куйининг тақдимоти ўтди

Шимкентда 2017 кишидан иборат хор ижросида “ЭКСПО” қўшиғининг тақдимоти ўтди. Мусиқа муаллифи – Мақсат Айтжанов. Очиқ осмон остида ижро этилган қўшиқ жанубийқозоғистонликларнинг руҳини кўтарди. Вилоят маданият ва санъат муассасаларининг ходимларидан ташкил топган хор бу қўшиқни ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасида ижро этади.

ЭКСПО-2017 кўргазмасида Жанубий Қозоғистон вилояти маданият кунлари ҳам ўтказилади. Унда вилоятдан 610 кишидан иборат 17та ижодий уюшма қатнашади. Улар орасида 22 нафар маҳаллий ҳунарманд-уста ҳам бор.

Маданий тадбир давомида “Қазыналы Оңтүстік” ҳунармандлар ва рассомлар кўргазмаси, концерт дастурлари, жанубда туширилган анимациявий ва бадиий фильмлар намойиш этилади. Шунингдек, Ж. Шанин номидаги вилоят академик қозоқ ва рус драма, қўғирчоқ, ҳазил-мутойиба ва сатира театрлари ҳамда “Оңтүстік Цирк”нинг томошалари астаналикларни ҳамда кўргазма меҳмонларини хушнуд қилади, деб кутилмоқда.

Жанубнинг маданият кунлари ҚР Маданият ва спорт вазирлиги томонидан тузилган жадвалга мувофиқ ўтказилади. Байрам концертида Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармониясининг “Сүгір” миллий асбоблар оркестри, “Тұмар” фольклор ансамбли, “Қазына”, “Тұмар” рақс жамоалари ўз санъатини намойиш этадилар. Шунингдек, вилоят опера ва балет театрининг симфония оркестри, хорлар, яккахон солистлар, балет труппаси, “Биг-бенд” эстрада жаз дасталари махсус дастурларини кўпчиликка ҳавола этади.

Бундан ташқари, ЭКСПО шаҳарчасининг амфитеатрида “Нұрын шашқан – Оңтүстік” мавзуида Жанубий Қозоғистон вилоят санъат усталарининг гала-концерти ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, Астана шаҳридаги “Қазанат” отчопарида барпо этилган этноовулда Жанубий Қозоғистон вилоятидан талаб даражасидаги бир қанча ўтовлар тикилади.

2017-06-06, 12:45 698
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.