26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ҚР ПРЕЗИДЕНТИ ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИГА ҚАСАМЁД ҚИЛДИ

Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Конституциявий Кенгаш аъзолари, Олий суд судьялари, Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши, Ҳукумат аъзолари иштирокида Қозоғистон халқига қасамёд қилди.

– Қозоғистон халқига ҳалол хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига кафолат беришга, Қозоғистон Республикаси Президентининг менга юклаган нуфузли вазифасини сидқидилдан бажаришга қасамёд қиламан, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари маросим қатнашчилари олдида сўзлаган нутқида Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг эгамен элимизни оёққа турғазиш ва юксалтириш, шунингдек, пойтахтимиз – Астанани барпо этишга сарфлаган шижоатли меҳнатига алоҳида тўхталиб ўтди.

– Бугун Нурсултан Абишули Назарбаев жаҳон тарихига ўта машҳур ислоҳотчи сифатида кирди. У Қозоғистонни ер юзидаги рақобатга қобилиятли 50 мамлакат қаторига қўшилган замонавий ва етакчи давлатга айлантира олди. Унинг иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлари давлат оқилона сиёсатининг рамзига айланди, – деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жўмарт Тўқаев олий ва масъул хизматни бажара бориб, Элбошининг стратегик йўналишини давом эттиришини айтди.

Йиғилиш давомида Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбошига “Халық қаһарманы” унвони берилиб, “Олтин Юлдуз” алоҳида белгиси топширилди.

, 2019-03-20, 21:06 83
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.