26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Наврўз шукуҳи – қадриятлар таровати

Ҳурматли туркистонликлар!

Сизларни Улуснинг улуғ куни – Наврўз айёми билан чин юракдан муборакбод этамиз. Наврўз биз учун – йил бошигина эмас, тотувлик, меҳр-муҳаббат, бирлик байрами.

Элбошмиз Нурсултан Назарбаев “Наврўз – қадим замондан келаётган байрам. Бу айём аслида бизнинг асосий янги йилимиз бўлади. Халқимиз ҳар доим янги йилдан яхшилик кутиб, келар кундан умидини узмаган. Бор эзгуликнинг бошланишини эзгу ниятдан излаган. Шунинг учун борлиқ янгиланадиган Наврўзда ҳар бир киши яхшиликка ният қилиши лозим”, деганди.

Табиат уйғонадиган баҳорнинг ёрқин байрамида бир-биримизга яхши тилак билдириб, тотувликни мустаҳкамласак, ризқимиз ортиб, насибамиз кўпаяди.

Жорий йилги Наврўз байрамини илк бор Туркистон вилояти сифатида Туркистон шаҳрида ўтказамиз. Бу ҳам тарихий воқеа, дейишга асос бор. 

Қозоқ халқи учун Улуснинг улуғ куни йил боши ҳамда хосиятли кун ҳисобланган. Аразлашган одамлар эл олдида ярашишган. Ёлғиз яшовчи етимлар уйлантирилиб, алоҳида оила қуришган. Кам таъминланган оилаларга ёрдам берилган.

Одамлар ариқларни тозалаб, булоқларнинг кўзини очган. Дарахт ўтқазиб, она ер табиатининг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшган. Тирикчиликнинг янгиланиши, она заминнинг янгиланиши эмасми?

Бугунги Наврўз мустақил Қозоғистонимизнинг энг асосий байрамига айланди, десак бўлади. Барча минтақаларда Улуснинг улуғ куни кенг нишонланмоқда. Бу давлатимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” ҳамда “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақолаларида тилга олинган миллий қадриятларга ҳурматнинг ортганини билдиради.

Қадрли ҳамюртлар!

Элбошимизнинг бевосита қўллови билан Туркистон вилояти ташкил этилиб, Туркистоннинг янги даври бошланди. Муқаддас заминда замон талабига мос иморатлар ҳамда ижтимоий иншоотларнинг қурилиши бошланиб кетди. 

Биз бирлик ҳамда тотувлик туфайли тарихий шаҳарнинг чиройини орттириб, вилоятимизнинг иқтисоди ҳамда аҳоли турмушини янги даражага кўтарамиз. 

Барчангизни Улуснинг Улуғ куни билан чин юракдан табриклаймиз. Оилангизга омонлик, мустаҳкам соғлик, эзгу ишларингизда омад тилаймиз. Байрамдаги эзгу ниятлар ҳамда кексаларимизнинг фотиҳаси қабул бўлиб, бувиларимизнинг эзгу ниятлари рўёбга чиқсин! Қозоғистонимиз абадий яшасин! Наврўз байрами қутлуғ бўлсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими, Қайрат БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳатининг котиби, 2019-03-20, 21:13 621
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.