26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонликлар мамнун

Туркистон шаҳрида Астананинг Нұр-Сұлтан бўлиб ўзгариши катта тантанага сабаб бўлди.

Есимхан майдонига тўпланган 10 мингдан зиёд томошабин элимизнинг таниқли эстрада юлдузлари – “Жігіттер” квартети ҳамда Ернар Айдар, Дима ва Дана, Айнур Нурашева, Нуржан Жусипбеков каби маҳаллий хонандаларнинг концерт дастурини томоша қилишди.

Эстрада юлдузлари туркистонликларга кўтаринки кайфият бағишлаб, шўх куй ва қўшиқларини армуғон этдилар. Тантанага тўпланган томошабинлар пойтахт номининг ўзгариши ҳамда Элбошининг исми шарафланганидан мамнунлигини билдирдилар.

Вилоят оқсоқоллар ҳайъати раиси Жарилқасин Азиретбергенули Буюк Даштнинг марказида жойлашган, Элбошининг ташаббуси билан барпо этилган Астанага Нурсултан Абишули Назарбаевнинг исмини бериб, тарихий шахс обрўсини орттирган тарихий қарорни Туркистон вилояти аҳли ҳам қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шунингдек, республика ва халқаро оқинлар айтишуви совриндори, “Дарын” ёшлар мукофоти соҳиби Биржан Байтуов ҳам шеърий қутловини йўллади.  Хуш кайфият билан байрамда иштирок этганлар қалбида ягона тилак – “Элимиз омон,  ҳур Ватанимиз мангу яшйверсин!”.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-27, 17:32 625
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.