26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Президентнинг Туркистонга ташрифи

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев дастлабки хизмат сафарини Туркистондан бошлади. У дастлаб Х. А. Яссавий мақбарасида бўлиб, “Ҳазрат Султон” қўриқхона-музейини янгилаш режаси ҳамда “Буюк Дашт Эли” маркази, вилоят ҳокимлиги ва бошқармалар бинолари, шунингдек, Конгресс-холл, Медиа марказда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. 

“Буюк Дашт Эли” марказининг умумий майдони 1,32 гектарни ташкил этади. Буюртмачиси Атирау вилояти бўлган иншоот 2020 йили фойдаланишга топширилади. Вилоят ҳокимлиги, бошқармалар ва департаментлар биноларининг қурилишини “Bi group” пудратчи компанияси олиб бормоқда. Улар жорий йили фойдаланишга топширилади. Конгресс-холл иншоотининг умумий майдони 3,1 гектар. У 2020 йили ишга туширилади. Шунингдек, Алмати шаҳри ҳокимлиги қураётган Медиа марказ жорий йилда битади. Унинг майдони 1,56 гектар. Давлат раҳбари яқиндагина тақдимоти ўтган “Ёшлар имконият маркази”ни оралаб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Президент Туркистон шаҳрига сафари чоғида “Нурли ер” дастури бўйича бунёд этилаётган уйлар қурилиши билан қизиқди. Таъкидлаш жоизки, умумий майдони 96200 кв.м.ни ташкил этадиган 1560 квартирали 26та кўп қаватли уй бу йил фойдаланишга топширилади.

, 2019-03-27, 17:34 162
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.